05 June 2021
01:46 -
Бухорода 2,8 миллиард долларлик газ-кимё мажмуаси қурилармиш, шунга ишонадиганлар борми?
Бухоро вилоятида Россия билан ҳамкорликда йирик газ-кимё мажмуаси қурилади. Ўзбекистон Энергетика Вазирлиги 2,8 млрд долларлик лойиҳани “МДҲда тенгсиз” деб таърифлади.
Бухорода янги газ-кимё мажмуасини қуриш учун тўрт томонлама меморандум имзоланди, деб маълум қилибди Ўзбекистон Энергетика Вазирлиги матбуот хизмати. Унутмайликки, МЕМОРАНДУМ бу оғзаки келишув деген маънони англатади.
Хуллас, шунақа МЕМОРАНДУМ “Jizzakh Petroleum” МЧЖ ҚК, “Газпромбанк” Акциядорлик Компанияси, “ВEБ.РФ” Давлат Ривожланиш Корпорацияси, Россия Экспорт Кредитлари ва Инвестицияларни Суғурталаш Агентлиги (ЭХИAР) ўртасида имзоланган.
Мажмуа МТО (метанолдан-олефинлар) технологиясига асосланади.
Лойиҳани молиялаштириш ва молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни суғурталаш учун 800 миллион доллар ажратилмоқда.
“Jizzakh Petroleum лойиҳа инвестори ҳисобланади. Қурилиш қиймати 2,8 миллиард AҚШ долларига тенг газ-кимё мажмуаси МДҲда тенгсиз. Завод маҳаллий хомашё асосида ишлайди, бу эса юқори қўшимча қийматга эга бўлган, экспортга йўналтирилган газ-кимёвий маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали табиий газни монетизация қилиш имконини беради”, – дейилади вазирлик расмий хабарида.
“Jizzakh Petroleum” МЧЖ ҚКнинг стратегик ривожланиш бўйича директори Нигора Ибадовага кўра, МТО лойиҳаси устида икки йил иш олиб борилган ва у юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар занжирини яратишда катта эътибор қаратилаётган лойиҳалардан биридир.
“Лойиҳа келажакда қўшимча ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш, импорт ўрнини босиш ва янги иш ўринларини ташкил этиш учун ижобий туртки беради. У келажакдаги газ-кимё кластерининг асосий қисмига айланади, унга махсус иқтисодий зона мақоми берилади ва бу Марказий Осиёда биринчи тажриба бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, биз учун ГПБ, ВEБ.РФ ва ЭХИAР каби молия институтлари билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга, чунки лойиҳа доирасида ускуналар, маҳсулотлар ва хизматларнинг катта қисмини Россиядан жалб қилиш режалаштирилган”, – дейди у.
Қурилиш ишлари тугагандан сўнг янги олефин ишлаб чиқарувчи завод 1,5 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаши ва дунё иқтисодиётининг кўплаб соҳаларида қўлланиладиган юқори сифатли полимерларни йилига 720 минг тонна миқдорида ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, янги МТО лойиҳасининг инвестори – “Jizzakh Petroleum” МЧЖ ҚК Ўзбекистонда энергетика соҳасини жадал ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. У Ўзбекистондаги 104 та нефт конидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Демак, бу МЕМОРАНДУМдан кўп нарса кутиб бўлмайди, дейди “Ҳаракат” мухбири, аммо уни диққат билан кузатиб бориш керак. Акс ҳолда, ишлар ЧАТОҚ бўлиб кетиши мумкин.