01 June 2021
18:42 - Ўзбекистонда май ойида нархлар 0,5 фоизга кўтарилди
2021 йил май ойида нархлар апрелга нисбатан 0,5 фоизга, ўтган йилнинг май ойига нисбатан эса 10,9 фоизга кўтарилди.

Давлат Статистика Қўмитасининг хабарида айтилишича, 2021 йилнинг май ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга қимматлашди. Жорий йил бошидан нархларнинг ўсиш даражаси 4,6 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,9 фоизни ташкил этди. Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш даражаси 10,9 фоизга етди.

Хабарда айтилишича, май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 14,4 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 8,2 фоизга, хизматлар 8,5 фоизга қимматлашган.

Май ойида нархлар ошиши бўйича мевалар ва ёнғоқлар сезиларли фарқ билан етакчилик қилиб, ой давомида улар 8,9 фоизга қимматлашди.

Бундан ташқари, бир фоизлик ўсиш чегарасини шакар, қандолатчилик маҳсулотлари ва десертлар (1,3 фоиз) ҳамда балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари (1,1 фоиз) ҳам босиб ўтди. Нархларнинг пасайиши сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (-7,3 фоиз) ҳамда ёғ-мой маҳсулотлари (-0,6 фоиз) нархларида қайд этилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону