01 June 2021
19:50 -
Юсуф Жума: Ўғлини осиш учун осмонўпар дор тиклаган ота тўғрисида ривоят

Уч ўғилни уч ота
Олиб келди оқилга -
Этар тўғри башорат -
Адашмасдан минг йилга...
Бири деди: - Улуғвор
Тангри сояси - доно!
Ўғлимни ўстирганман -
Бўлсин деб юртга подшо...
Боланинг манглайига
Тикилиб деди билган -
Ўғлинг бўлмас ҳукмдор,
Тўғри келмас бу элга...
Иккинчи эр мақташга
Лойиқ зотни мақтади.
Ўғлим шоҳ бўларми деб
Сукут ичра тўхтади.
Йўқ - йўқ! - деди донишманд, -
Фарзандинг бўлмас тождор.
Учинчи кишига дер: -
Боланг бўлар ҳукмдор!
Икки ота ўкинди,
Учинчи ота дер - дод!
Ўксинганлар дедилар -
Ўғлинг шоҳ бўлар - бўл шод!!!
Фиғон чекканча ота
Ташқарига югурди.
Куни бўйи фиғонда
Осмонўпар дор қурди.
Боласи - йигитчани
Келтирди дор остига.
- Осаман! Шоҳ бўлгунча
Кўмилсин ер остига!!!
- Нечун?! - деди оломон -
Додига тўпланганлар.
Подшо бўлса - бахтингку,
Кўп йўлин топмаганлар?!
Ўкинган икки ота
Келди эрнинг ёнига -
Биз дод десак бўлади -
Қолдик дил армонида.
Шоҳ бўлсин деб ўстирдик ,
Тақдир кўрмаскан раво.
Эр дер - болаларингнинг
Бири эр, бири доно!
Бетларидан аёндир ,
Қутлидирсизлар мунча?!
Бачча элга ҳукмдор
Бўлувчи бўлур бачча...
2021 йил, 30 май.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения