01 June 2021
17:30 - Туркияда коронавирусга қарши чекловлар бугундан бошлаб енгиллаштирилди

Туркияда 1 июндан мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши киритилган баъзи чекловлар енгиллаштирилиши маълум қилинди.

Эндиликда мамлакатда комендантлик соати душанба–шанба кунлари соат 22дан 5гача амал қилади. Якшанбада кун бўйи амал қилган тўлиқ локдаун сақланиб қолади. Бунгача комендантлик соати 21дан бошланганди, шанба куни ҳам тўлиқ локдаун амал қилган.

Кафе ва ресторанлар соат 7дан 21гача мижозларни қабул қилиши мумкин бўлади, таомларни етказиш хизмати эса соат 00:00гача ишлайди. Шунингдек, душанба–шанба кунлари соат 7дан 21гача спорт заллари ва кўнгилочар боғлар фаолият юрита олади.

Бундан ташқари, тўй маросимларини эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

Туркияда чекловлар 17 майдан секин-аста енгиллаштирила бошлаганди. Бунгача республикада хорижий сайёҳларга тааллуқли бўлмаган қатъий локдаун амал қилган. Бу коронавирус тарқалиши суръатларини кунлик 50–60 минг ҳолатдан 7–8 минггача камайтиришга ёрдам берган.

“Ҳаракат” Агентлиги мухбири “Нима бўлганда ҳам, бу - ЯХШИ янгилик! Туркларни табриклаймиз!” деб таҳлил бермоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону