16 May 2021
21:17 -
Ҳатто Хитой Фаластинни қўллаб-қувватлаётганда, нимага бошқа ислом ўлкалари жим?
Кўриб турибмизки, Яқин Шарқда Фаластин ҳамда Исроил ўртасидаги можаро яна авж олмоқда. Ҳарбий амалиётлар бир неча кундан буён тўхтамаяпти. Ҳар икки томон бир-бирига ракета зарбаларини амалга оширмоқда. Фарқ шундаки, Исроилнинг зарбалари аксарият ҳолатда одамлар жуда зич яшайдиган кварталларга тушаётган бўлса, Фаластиннинг, аниқроғи, ҲАМАСнинг зарбалари ҳавонинг ўзида яксон қилинмоқда. Жанглар яна авж олганидан буён 132 киши ўлди. Улардан 32 нафари бола, 21 нафари аёл киши. Исроил томонидан 8 киши ўлди.
Янги уруш ислом олами ва Исроил ўртасидаги муносабатларни яна кескинлаштиради. Ўтган йил кўпчилик ислом давлатлари Исроил билан узоқ йиллик совуқ муносабатларни илиқлаштириб олишди. Ислом давлатлари ҳамда Исроил муносабатлари илиқлашиши пойдевор бўлиши керак бўлган ҳужжат 2020 йил БАА, Баҳрайн, Судан ва Марокаш ўртасида АҚШ воситачилигида имзоланиши керакди. Ўшандан кейин араб-ислом давлатлари илк марта Исроил билан разведка ва давлат хавфсизлиги борасида ҳамкорлик қилиши ҳақида эълон қилишса бўларди.
Аммо, бу мамлакат фуқаролари телевизор орқали Фаластиндаги уйлар қандай қилиб ракета ҳужумига учраётгани, мусулмон олами учун муқаддас бўлган Ақсо масжидига Исроил полицияси ҳужум қилаётганини кўриб туришибди. Бундай ҳолатда одамларни яна Исроил билан ишлаш манфаатли эканига ишонтириш қийин бўлади.
Ислом мамлакатлари Исроил ва Фаластин ўртасидаги олдинги урушларда яҳудийларни кескин қоралар, воқеалар қайсидир маънода бир томонлама ёритиларди, яъни фаластинликлар зулмга учраётгани кўрсатиларди. Лекин бу галги уруш бошқача ёритилмоқда. Ислом оламидаги давлат телеканаллари гўёки икки томонни ҳам эшитаётган бўлиб, Исроилдагилар ҳам сирена товушларидан ухлолмаётгани, ҲАМАС зарбаларидан қочаётганини кўрсатмоқда. БААнинг Sky News Arab телеканали Исроил томонининг ракета зарбалари нишони фақат ҲАМАС объектлари бўлаётгани ҳақидаги баёнотини кўрсатди.
Иордания ва Баҳрайнда, шунингдек, дунёнинг ўнлаб мамлакатида, хусусан, АҚШда Фаластинни қўллаб-қувватлаш акциялари ўтказилди. Мусулмон сиёсатчилар Фаластинни қўллашини маълум қилди, лекин бу чиқишлар ҳозирча фақат оғзаки бўлиб қолмоқда. Бу галги зиддият минтақада Эроннинг таъсири ошиши хавфи пайдо бўлган ва ислом олами Исроилнинг минтақадаги ролини тан ола бошлаган вақтда содир бўлмоқда-ку! Бу эса вазиятни янада мураккаблаштиради!
Энг қийин аҳволда БАА ҳукумати қолди. Араб давлатлари орасида айнан БАА Исроил билан муносабатлар нормаллашганини биринчи бўлиб расман эълон қилганди. Баъзи БААлик сиёсатчилар Фаластинни қўллаши ҳақида гапирди, лекин ҳукумат ўз баёнотларида ҲАМАС ва унинг етакчиларини тилга олмаяпти.
Ислом давлатлари ўртасида энг кескин баёнот Туркия президенти Ражаб Эрдўған тарафидан эълон қилинмоқда: “Уч диннинг уйи бўлган муқаддас даргоҳга ҳужум қилиш орқали Исроил террористик давлати ҳамма чегараларни бузди. Барчасини ҳозир тўхтатмасак, биз бу ваҳшийликнинг қурбонига айланамиз”.
Ислом олами Исроил билан муносабатлар ёмонлашишини хоҳламайди, чунки икки томонлама кўплаб манфаатли шартномалар имзолаб қўйилган. Шунга қарамай, Фаластиннинг бошига не савдоларни солаётганини кўрган ислом давлатлари Исроил билан муносабатларда масофани узоқроқ сақлашга ҳаракат қилсалар керак.
Дунё тажрибаси кўрсатмоқдаки, бундай вақтда ислом давлатлари Исроил билан ёпиқ эшиклар остида муносабатларни давом эттираверадилар.
Шу ўринда, ҳатто Хитой Фаластинни қўллаб-қувватлаётган бир вақтда, ислом-араб дунёсининг жим тургани ислом дунёсини ҳайрон қолдирмоқда. Чунки Фаластиндаги можаро бутун ислом оламига алоқадор қадриятни оёқости қилишга уринишдан кейин бошланди. Ислом таълимотига кўра, охирзамон пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам айнан Қуддусдаги Масжидул Ақсодан меърожга кўтарилганлар.
Энди Исроилнинг ҳаво ҳужуми ислом тизимини битта-битта парчалаётган вақтда на ҳарбий ва на иқтисодий жиҳатдан Исроилга яқинлаша оладиган Фаластин мусулмонлари битта-битта Исроил ракеталари қурбонига айлана бошлади. Мана шундай вақтда ислом олами Исроил билан муносабатларини ўйлаётгани ачиниш билан қабул қилинмоқда.
Кўпчилик жим туриш деганда ҳарбий ҳаракатларни тушуниши мумкин, лекин бугун дунёда дипломатиянинг ўзи кўп нарсани ҳал қилади. Кўп давлатларнинг баёнотлари ҳар қандай агрессияни ҳам тийиб қўйиши керак эди. Аммо, бундай бўлмаяпти. Нимага?
Мана шу саволга жавоб қидириш керак! Шу савол устида ўйлашимиз керак!