Президент Матбуот Котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги кун тартиби ва келгуси режалари ҳақида маълумот берди. Тадбирдаги ўзига хос янгилик журналистларга ҳам савол бериш имконияти йўлга қўйилгани бўлди.
Масалан, ўзи ишлайдиган оммавий ахборот воситаларидан бирининг вакили Шерзод Асадовнинг масхарабозча ўйин қилиш ҳаракатига мос тушиш ниятида кўп гапирибди:
“Кўп томонлама дипломатия бизнинг ташқи сиёсатимизнинг асосий йўналишларидан бири. Умуман олганда, сўнгги йилларда кўп томонлама дипломатияда Ўзбекистон жаҳон аренасида кузатувчидан фаол иштирокчига айланмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда ва эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, президентимизнинг бир қатор анжуманларда иштирок этиши режалаштирилган.
Биринчиси, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашиши кўзда тутилган. Шунингдек, президентимиз июль ойи ўрталарида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Марказий ва Жанубий Осиё ҳудудларининг ўзаро боғлиқлигига оид анжуманда ҳам иштирок этади.
Бундан ташқари, давлат раҳбари жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойида режалаштирилган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари етакчиларининг саммитида ҳам қатнашиши режалаштирилган.
Бу жорий йилнинг октябригача бўлган тадбирлар. Бу тадбирларнинг қандай форматда ўтиши, яъни онлайнми ёки офлайнми, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб дипломатик каналлар орқали аниқлаштирилади”.
Энг қизиғи, Шерзод Асадов олифтагарчилик қилиб, Шавкат Мирзиёнинг бир тийинга қиммат зиёратларини осмонга олиб чиқишга ҳаракат қилибди. Нимамиш, Шавкат Мирзиёнинг эрксевар саёҳатлари ва саёҳат давомидаги таклифлари - тарихимизда қолармиш. Матбуот Котибининг қуруқ гаплари қуруқлигича ўзбекнинг осмонида учиб юраверадиган бўлибди.
Унинг эрксеварлиги туфайли ўзидан ўзи оғзидан оқиб келаётган гаплари ўзбек миллатининг ҳақиқий башараси бўлармиш. Табиий, у ҳеч қандай жиддий аргумент келтирмаган. Шунақа масхарабоз Матбуот Котиби билан жиддий давлатнинг раҳбари узоққа кетолмайди, шу халқнинг оёғи остида мазза қилиб яшайверади.