16 May 2021
15:00 -
Газада урушнинг олтинчи куни: Қочқинлар лагерига ҳужум ва журналистлар жойлашган бинонинг вайрон қилингани ҳақида
Исроил ҲАМАС гуруҳи билан қуролли зиддият давомида Газа секторидаги яна бир кўп қаватли бинони тўла вайрон қилибди, у ерда бир неча хорижий нашрларнинг, шу жумладан, “Ассошиэйтед пресс” ва “Ал-Жазира” телеканалининг маҳаллий таҳририятлари жойлашган экан.
Исроил мудофаа армияси (IDF) шанба куни маҳаллий вақт билан соат 7:00дан соат 21:00гача Ғазо секторидан Исроил томонга 278та ракета учирилган, шундан 40таси Исроил ҳудудига етиб бормай, сектор ичида портлаб кетгани айтилмоқда.
ҲАМАС назоратида бўлган Газа соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, шу секторда зиддият бошланган душанба кунидан буён камида 145 киши ҳалок бўлган, шундан 41 нафари болалар эди. Исроил томони эса 10 нафар қурбон ҳақида маълумот бермоқда.
Хорижий нашрлар ходимлари эвакуацияси қандай кетмоқда?
Газа секторида баландлиги бўйича иккинчи ўринда турувчи 12 қаватли Jala Tower биноси ҳам Исроил авиацияси ҳужумига учраб, бу бинода Американинг “Ассошиэйтед пресс” ва Қатарнинг “Ал-Жазира” телеканалининг маҳаллий бўлимлари жойлашганди.
Ҳужум бошланишига бир соат вақт қолганида телефон орқали бино эгаси Жавод Меҳдини ичкаридаги одамларни эвакуация қилиш лозимлиги тўғрисида огоҳлантиришди. Аммо Исроил армияси тартиби билан таниш бўлган манбанинг айтишича, исроиллик ҳарбийлар ҳужуми ҳақида огоҳлантирган зобит ҳарбий амалиётнинг боришига таъсир қилиш имконига эга бўлмаган экан.
Исроил мудофаа армияси вакилининг айтишича, Jalaa Tower биносига ҳужум қилинишининг сабаби, у ерда ОАВ таҳририятларидан ташқари ҲАМАС разведка штаби ҳам жойлашганди. У гуруҳ учун бу одатий ҳолат экани - улар хавфсизликни таъминлаш учун муҳим тузилмаларини аҳоли зич яшовчи ҳудудларда жойлаштиришини айтади.
Бу бинонинг бузилиши АҚШ президенти Жо Байден ва Исроил Бош Вазири Бинямин Нетаняҳу ўртасидаги телефон мулоқотининг мавзуларидан бири бўлган. АҚШ раҳбари журналистлар муҳофазаси муҳимлигини, Исроил раҳбари эса, ўз мамлакатининг “бегуноҳ фуқароларга зарар етказилмаслиги учун барча имкониятлар ишга солиниши” айтган.
Шанба куни АҚШ давлат департаменти раҳбарининг Исроил ва Фаластин иши бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Ҳоди Амр Исроилга келибди. АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси хабар қилишича, унинг ташрифидан мақсад минтақада “тинчликни тиклаш учун саъй-ҳаракатларни кучайтириш” ҳисобланар экан. Амалдорнинг Тел-Авивга ташрифи БМТ Хавфсизлик Кенгашининг якшанба кунга мўлжалланган йиғилиши арафасида рўй берган.
Унутмайлик, жума куни БАА ҳукумати ҳам барча томонларни сулҳ тузишга чақириб, қуролли можаро қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдирганди.
Кўрамиз, бугун нима бўлади?