15 May 2021
22:45 -
Отабек Сатторий устидан ҳукмга акс-садо: Блогер ва адолат 6,5 йилга қамалди
Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг 6,5 йилга қамалиши Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ хавотирликларни юксалтирди. “Сатторий иши” ўзбек жамоатчилиги ва жаҳон ОAВларида, хусусан, ҳуқуқ фаоллари томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Мана мисоллар кўп.
Биринчиси, AҚШдаги “Журналистларни Ҳимоя Қилиш Қўмитаси” (CPJ) Ўзбекистон ҳукуматидан Отабек Сатторийни дарҳол озод қилишни шундай талаб қилди.
“Ўзбекистон ҳукумати Отабек Сатторийни зудлик билан озод қилиши, унинг фаолиятига қаршилик қилмаслиги, у ва бошқа журналистларнинг жазоланишдан қўрқмасдан, эркин ишлашига имкон бериши керак.
4 май куни бўлиб ўтган судда Сатторийнинг адвокатлари прокуратура товламачиликни исботловчи моддий далиллар келтира олмагани, улар фақат даъвогарлар ва ишда манфаатдор бўлган бошқа шахсларнинг кўрсатмаларига асосланганини таъкидлади.
Қўмита изоҳ олиш учун Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги, “Ҳудудгазтаъминот”, Термиз ва Сурхондарё ҳокимликларига электрон почта орқали хабар юборди, аммо жавоб ололмади”,- дейилади қўмита ахборотида.
Human Rights Watch халқаро нодавлат ташкилоти, АҚШ Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича бюроси ҳам Сурхондарёда блогернинг қамалиши юзасидан хавотирлик билдирди.
Халқаро онлайн журнал The Diplomat бу ҳақдаги ўз мақоласида ўзбек блогосфераси ҳақида тўхтади: “Ўзбекистонда блогерлар одатда мустақил, яъни анъанавий медиа ташкилотига тегишли эмаслар ва кўпинча веб-сайтлар томонидан жойлаштирилган классик блоглар ўрнига Telegram, YouTube ва Facebook каби ижтимоий медиа платформаларидан фойдаланадилар. Гарчи ўзбек блогерларининг баъзилари 2016 йилгача фаол бўлган бўлса-да, бу даврдан кейин уларнинг кўпайиши Ислом Каримов вафотидан кейин Ўзбекистоннинг дунёга очилиши билан боғлиқ.
Оммани ва янги технологияларни қандай қилиб бошқариш борасида давлат қийинчиликка учраётгани шубҳасиз. Бу – босмахонани ёпиб юбориш ёки веб-сайтни йўқ қилиб юборишдек оддий нарса эмас”.
Eurasianet нашри қайд этишича, сўз эркинлиги тарафдорлари мазкур ишни ҳукумат учун синов бўлади деб ҳисоблашмоқда.
Депутат Расул Кушербаев ҳам тинч ўтирмади ва ўз Telegram-каналида шундай деб ёзди: “Гап-сўз йўқ. Суднинг бу ишидан кейин бирор нима дейишгаям одам қўрқиб қолди буёғига”.
Ҳуқуқшунос, журналист Зафар Солижонов “Сардоба иши”даги кўплаб айбдорларга 700 доллар жарима тайинланган бир пайтда, “Сатторий иши”да прокурор айбланувчига 11 йил қамоқ жазоси сўраганини таққослаб, “Блогер Отабек Сатторий ва адолат 6,5 йилга қамалибди”, деб ёзгани ҳам жуда қизиқ.
Баҳодир Aҳмедов исмли блогер Отабек Сатторий ишида гумонлар туғилишига ишончини йўқотган суд ҳокимияти сабабли, ҳукуматга қарши қаттиқ сўзлар ёзибди.
Шубҳа йўқки, Отабек Сатторийнинг ҳимояси ҳақидаги суд ҳукми устидан шикоят берилиши АНИҚ ва ШУНДАЙ БЎЛАДИ, албатта бўлади.