04 May 2021
04:49 -
Ўзбекистон ҳукумати ва Евроосиё Иқтисодий Комиссияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, бундай ҳужжат Ўзбекистонга керакми?
30 апрел куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Евроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕОИК)) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолангани кечагина, яъни 3 май куни эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги хабар берди.
Ҳужжат Ўзбекистоннинг Бош Вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерацияси Қозон шаҳрига, Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат сифатида иштирок этиш учун амалга оширган ташрифи доирасида имзоланибди.
Ҳужжат кузатувчи давлат сифатида Ўзбекистон ва ЕОИК ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга қаратилган.
Меморандум, шунингдек, божхона ва техник жиҳатдан тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари айланмаси, транспорт, энергетика, саноат ва агросаноат мажмуаси, интеллектуал мулк ва бошқа иқтисодиёт тармоқлари каби соҳаларда ахборот алмашинувини ўз ичига олади.
“Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва ЙEКга молиявий ва ҳуқуқий мажбуриятларни юкламайди”, – дейилади ТИВ ахборотида.
Томонлар маслаҳатлашувлар ва делегациялар алмашинувини ташкил этишнинг аниқ саналарини ўз ичига олган 2021-2023-йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасини ҳам қабул қилишибди.
Эслатиш керакки, бу МЕМОРАНДУМ ростдан ҳам халқаро шартнома ҳисобланмайди, дейди “Ҳаракат” мухбири. Демак, у қандай бажарилишини ҳурматли ўқувчиларимиз кузатишлари керак.