04 May 2021
00:50 - Қирғизистон қўшниси Тожикистонни ўз ерларини эгаллаб олишга уринишда айблади

Ҳеч шубҳасиз, Тожикистон ҳарбийларининг ҳаракатлари халқаро келишув ва шартномаларга зиддир.

Тожикистоннинг ҳаракатлари Қирғизистоннинг суверен ҳудудини эгаллаб олиш мақсадида режалаштирилган ҳарбий тажовуз ҳисобланади, деб хабар берди русларнинг Интерфакс Агентлиги Қирғизистон бош прокуратурасига таяниб.

“Тожикистон ҳарбийларининг ҳаракатлари Қирғизистоннинг суверенитети ва яхлитлигига нисбатан аввалдан режалаштирилган ғаламислик ва тажовуз эканидан дарак беради. Ҳужум қилувчи оғир қуроллардан фойдаланиш Қирғизистон суверен ҳудудини эгаллаб олиш мақсадида ҳужум аввалдан режалаштирилгани ва ташкил этилганини билдиради”, дейилади мамлакат бош прокуратураси хабарида.

Айтилишича, Тожикистон ҳарбийларининг ҳаракатлари халқаро келишув ва шартномаларга зиддир.

Ушбу ҳолат бўйича судга қадар тергов олиб бориш Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси, ИИВ ва ҳарбий прокуратураси ходимларидан иборат идоралараро тергов гуруҳига топширилган.

28 апрел куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яшовчи аҳоли ўртасидаги можаро 29 апрел куни икки давлат ҳарбийларининг қуролли тўқнашувига айланиб кетгани ҳам урғуланган.

1 май куни Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолашди.

Тўқнашувлар чоғида Қирғизистон томондан 189 киши жароҳатланди, 36 киши вафот этди. Тожикистон томондан ўнга яқин фуқаро вафот этгани ва 90дан ортиқ киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону