04 May 2021
17:21 -
Ҳозир ҳамма нарсанинг нархи муҳим: Аммо, биржада пахта ёғи ва бензин нархи кўтарилганига нима дейсиз?
Ўтган ҳафта давомида, яъни 26 апрел–2 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси"нинг барча савдо платформаларида 1,81 трлн сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,7 фоизга кўп экан.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 8 047,0 тонна пахта ёғи қўйилган бўлса, шундан 6 902,0 тонна, яъни 85,8 фоиз ҳажмдаги пахта ёғи сотилган. Электрон савдоларда иштирок этган харидорларнинг ўртача кунлик сони 130 кишини ташкил қилган.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 млн сўмдан 17,2 млн сўмгача, яъни 14,8 фоизга кўтарилибди. Ҳафта якунларига кўра, 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16,3 млн сўмни ташкил этибди.
Ўтган ҳафтада сотувчи корхоналар автомобил бензинининг биржадаги бошланғич нархларини оширишди. Биржа савдоларига 38 599,0 тонна АИ-80 маркали автомобил бензини қўйилди ва улардан 12 292,0 тоннаси, яъни 31,8 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 34 харидор иштирок этибди.
Кўриб чиқилаётган даврда сотувчи корхоналар АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6,3 млн сўмдан 6,4 млн сўмгача ёки 1,8 фоизга кўтаришибди. Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача кунлик нархи ҳам мос тарзда 6,3 млн сўмдан 6,4 млн сўмгача, яъни 1,8 фоизга ўсибди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 6,4 млн сўмни, АИ-91 – 7,7 млн сўмни ташкил этибди.