03 May 2021
17:16 - Энг кўп олтин захирасига эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди, Ўзбекистон 16-чи ўринда
Марказий Осиёда энг кўп олтин захирасига эга мамлакат Қозоғистон бўлиб, у 387,9 тонна олтин билан 14-ўринда жойлашганлиги тан олинди. Табиий, буни Жаҳон Олтин Кенгаши ҳам тан олган. Бу рўйхат шу банкнинг рўйхатида берилган.

Ўзбекистон давлат олтин захиралари бўйича дунёнинг 132 мамлакати орасида 332,5 тонна олтин захираси билан 16-ўринда туради. Бу ҳақда ҳам Жаҳон Олтин Кенгаши (World Gold Council) маълумот берди.

Маълумотда айтилишича, 2020 йилда Ўзбекистоннинг олтин захиралари 3,4 тоннага камайибди.

Бу рўйхатда, яъни рейтингда, Тожикистон 62-, Қирғизистон 63-ўринни эгаллаган. Туркманистон бўйича маълумот берилмаган.

Кенгаш маълумотига кўра, 2021 йил бошида бутун дунёдаги монетар олтин захиралари 35,244 минг тоннани ташкил этган.

АҚШ дунёда энг кўп олтин захирасига эга давлат ҳисобланади – 8,1 минг тоннадан ортиқ.

Шунингдек, Германия, Италия, Франция, Россия, Хитой, Швейцария, Япония, Ҳиндистон, Нидерландия энг юқори ўнталикка киргани ҳам рўйхатда айтилган.

Кўриб турибмизки, Ўзбекистонимиз олтин заҳиралари бўйича ЯХШИ ўринни эгаллаган, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбири, аммо аҳволимиз ҳали ҳам дабдала.

Демак, Ўзбекистонни ўз давлати деб ҳисоблайдиганлар, яна НИМАЛАРДИР қилишлари керак. Ўзбекистон учун жонини беришга тайёрлар жуда кўп, аммо натижа ҳали ҳам ДАБДАЛА.

Ягона йўл ҳам ҳар куни айтилмоқда – Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш. Бу нима экандигини энг камида кечаги хабарларимздан бирида билдирган эдик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону