23 July 2009
04:50 -
Россиянинг иссиқ денгизларга чиқиш орзуси амалга ошдими?
Туркларнинг “Миллиёт” газетасидаги хабарга кўра, амалга ошди. Маълум бўлишича, Россия ва Сурия ўтган йили сентябрь ойида бир шартнома имзолашган. Руслар Сурия армиясини энг мукаммал S-300 ракеталари билан таъминлайди, Сурия эса русларга ўзининг Ўрта ер денгизи бўйидаги портларидан бирида ҳарбий база қуришга рухсат беради. Суриянинг Тартус портида қуриладиган рус ҳарбий базаси бирданига 10 та кемага хизмат кўрсатолади.
База келаётган январь ойидан биринчи кемаларни қабул қилиши мумкин. Бу лойиҳа амлага ошса, русларнинг юз йиллардан бери ҳаёлида бўлган орзу амалга ошади. Улар биринчи марта иссиқ денгизлардан бирида ўз ҳарбий базаларига эга бўладилар. Бу ҳарбий база Россянинг ўз ҳудудлари ташқарисидаги энг мукаммал база бўлади.
Табиий, Россиянинг Қора денгиз соҳилларидаги ҳарбий базалари ҳам иссиқ, яъни музлаймадиган қирғоқларда жойлашган. Аммо, улардан дунёнинг исталган жойига кетиб бўлмайди Руслар ҳар сафар ўз кемаларини Босфордан ўтказиш учун турклардан рухсат олишлари керак. Суриянинг Тартус портидан рус кемалари истаган жойларига, истаган вақтда кета оладилар.
Табиий, замонавий техникалар замонида “иссиқ денгизларга чиқиш” орзуси ножиддийдек кўринади. Чунки, муз ёрувчи кемалар билан жиҳозлаган рус флоти учун бугун 200-300 йил аввал бўлгани каби қиш билан боғлиқ чекловлар йўқ. Лекин, психологик ва оперативлик нуқтаи назаридан рус ҳарбий базасининг Ўрта ерденгизи қирғоқларида пайдо бўлиши нафақат Исроилни, балки Ғарб давлатларини ҳам ташвишга солиши муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения