23 July 2009
04:12 - Қашқадарёда сувсозлар устидан маҳкама бошланди
Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судида йирик миқдорда талон-тарожлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланаётган Қарши магистрал каналлари Бош бошқармаси раҳбарлари устидан маҳкама бошланди. Мамлакатимизнинг муҳим стратегик мелиорацион мажмуаларидан бири бўлган Талимаржон сув омбори Қарши чўлини Амударёдан насослар ёрдамида олинадиган сув орқали тириклигини таъминлайди. Ана шу мажмуа раҳбари Йўлдош Очилов ва бошқа мансабдор шахслар бир неча миллиард сўмлик талон-тарожда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мажмуанинг бундан аввалги раҳбари Хосият Хўжақулов Туркманистон фойдасига жосусликдан айбланиб, 14 йилга озодликдан маҳрум этилганди. У ҳозирда мудҳиш Жаслиқ лагерида сақланмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону