23 July 2009
00:53 -
АҚШ вице-президенти Жо Байден Киевда Тбилисига келди ва биринчи баёнотларини берди
Украинага икки кунлик сафарини тамомлаган АҚШ вице-президенти Жо Байден бугун кечқурун Тбилисга келди. Уни аэропортда Гуржистон бош вазири Ника Гилаури, ташқи ишлар вазири ўринбосари Гига Бокерия, АҚШнинг Гуржистондаги элчиси Джон Тэфт, Гуржистоннинг АҚШдаги элчиси Бату Кутелия ва бошқалар кутиб олишди. Айтиш керакки, йил бошида бу лавозимга ўтирган Жо Байден Гуржистонга иккинчи марта келмоқда.
Грузия-Online cайти хабар беришича, меҳмонхонага жойлашгандан кейин Жо Байден Гуржистон президентининг қароргоҳига келди, бу ерда унинг шарафига расмий ва тантанали кечки овқат маросими бўлди. Икки президент қадаҳлар кўтаришди, баландпарвоз гаплар гапиришди. Муҳим бўлгани, бу ерда ҳам АҚШ вице-президенти Гуржистон АҚШ тарафидан тўла қўллаб-қувватланишини яна бир марта қайтарди.
Аммо, рус ахборот воситалари Жо Байден Гуржистонни АҚШ тўла қўллаб-қувватлашини айтса-да, гап ҳарбий ёрдам ҳам бериш ҳақида эмаслигини таъкидлади деб, масаланинг шу томонига урғу бермоқдалар.
Аслида, дейди “Ҳаракат” мухбири, Жо Байденнинг ҳарбий ёрдам тўғрисида гапириши остида бошқа маъно бор. У ҳарбий ёрдам тўғрисида умуман гапирмаса ҳам бўларди-ку! Ҳамма гап шундаки, Жо Байден “ҳарбий ёрдам” иборасини ишлатиб, америкаликлар буни ҳам ўйлашаётганини кўрсатиб қўйди. Россия раҳбарлари буни тушунишади, албатта.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения