23 July 2009
01:17 -
Тожик Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Тошкентга келди, лекин бу хусусда матубот жим
Бугун Тожикистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Амирқул Азимов бошчилигидаги мазкур давлат делегацияси Тошкентга қўнди, деб хабар қилди Узметроном интернет нашри. Кун тартиби расман эълон иқлинмаган ташриф давомида яна чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама нишонига чиқса керак. Эртага ана шу ташриф доирасида ҳукуматлараро комиссиянинг йиғини ҳам чақирилади, деган гаплар бор.
Хабар сарлавҳасида “бу хусусда матбуот жим” дедик, аслида, расмий матбуот жимлигини айтиш керак. Ҳозир ҳамма тушунадики, Узметроном ҳам ҳукуматнинг органи, аммо норасмий органи. Ҳукумат ўзи катта урғу бергиси келмаган воқеаларни бу сайт орқали тарқатиш одати - ўхшаши йўқ анъаналардан биридир.