23 July 2009
00:26 - Ўрислар тожик-ўзбек наркоташмачилар фаолиятидан ташвишда
Москвада ўтган матбуот конференциясида Россия Федерацияси ҳудудида кенгаяётган наркотик моддалар савдосидан ташвиш билдирган мамлакат Федерал Хавфсизлик Хизмати наркоманияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Вясеслав Давыдов ўзбек-тожик наркоташмачилардан ёзғирди.

Маълум бўлишича, Афғонистондан чиққан йирик миқдордаги ажал уруғи Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудидан бемалол ўтиб келмоқда. Биргина Москва атрофида ушланган наркотикларнинг йирик 53 партиясининг 64 фоизи Марказий Осиёликларнинг ҳиссасига тўғри келган. Матбуот конференциясида хуфябоши Россияга кириб келаётган мигрантлар оқими орқали бу жиноятнинг кучаяётгани, қўшни давлатлар (Ўзбекистон ва Тожикистон назарда тутилмоқда - Ҳаракат) виза режимини кучайтириши лозимлигини таъкидлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону