22 July 2009
22:13 - Афғонистон ҳам ўз қўшинларини жанубга ташламоқда, Тоҳир Йўлдош эса шимолга йўл олди

Маълумки, бир ҳафтадан бери АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистоннинг жанубида Толибон жангариларига қарши 2001 йилдан бери энг кучли операциялар олиб бормоқдалар. Бу оперцияларни Обама ҳокимиятга келган кейин унинг сайлов олди вадаларини бажариш йўналишидаги қадам деса бўлади . Обама террорга қарши урушда асосий кучни Ироқдан Афғонистонга ташлашни ваъда берганди.

Ҳозир Қундуз вилояти ва унинг атрофида Толибонга қарши урушда АҚШ денгиз пиёдачиларидан 4 минг ва тахминан шунча Британия аскари иштирок этмоқда. Айни замонда, улар билан бирга урушаётган афғон аскарларининг сони 500 экан. АҚШ денгиз пиёдачиларининг Афғонистондаги кўмондони бригада генерали Лауренс Николсон бундан норозилини билдиргач, Афғонистон ҳукумати яна 700 аскарини шимолдан жанубга ташламоқчи. Николсоннинг фикрича, Афғон полиси ҳам кучсиз. Ҳозир унинг қўшинларини ҳам 5 мингга орттириш мўлжалланмоқда.

Шу кунгача Афғон қўшиналри 95 минг ҳарбийдан иборат, йил охиригача бу рақам яна 5 мингга орттирилиши режалаштирилган. АҚШ қўшинларинг сони 58 минг, НАТОники – 38 минг. Ҳаммаси – 97 минг.

АҚШ йилнинг охиргача ўз қўшинлари сонини 68 мингга чиқармоқчи, яъни 2008 йилдагидан икки баравар ортиш бўлади.

Шу кунларда Толибон шимолда ҳам фаоллашмоқда, лекин у ерда толибларнинг кучи ҳеч қачон жанубда каби бўлмаган. Афғонистон Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби генерал Зоҳир Азимининг айтишича, 20 августда бўладиган президент сайлови арафасида вазиятни кескинлаштириш мақсадида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раҳбари Тоҳир Йўлдош тарафдорлари бўлган жангарилар ҳам шимолга жўнатилмоқда.

2001 йил воқеаларидан анча аввал Толибон Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига Афғонистон бекиниб қолиш имкони берган. // Reuters

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону