16 February 2021
13:26 -
Қурилиш Вазирлиги: “Сардоба сув омборини қайта қуриш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди”, аммо натижалар ҳали номаълум!
Қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қайта тикланиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг хизмат доирасида фойдаланиш учун ёпиқ бўлган қарор қабул қилинибди.
Эслатиш керакки, 2017 йили “Ахборот” дастурида “аср қурилиши” деб эътироф этилган “Сардоба” сув омборида ўша йили 1 май куни “аср ўпирилиши” рўй бергани ва ҳаммаёқни сув босгани ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги ҳам биринчилардан бўлиб хабар эълон қилган эди.
Мана орадан 1 йилча вақт ўтмоқда. Хўш, аҳвол қандай?
Қурилиш вазирлиги Лойиҳа-Қидирув Ташкилотлари Фаолиятини Мувофиқлаштириш Бошқармаси Бошлиғи Насрулло Бобоев қўғирчоқ ахборот воситаларининг мухбири билан суҳбат қилиб, қарор асосида жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилаётгани, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этаётганини тасдиқлаган.
Бобоевнинг сўзларига кўра, қарор асосида жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этяпти.
“Объектнинг амалдаги ҳолати дастлабки лойиҳа ечимларига қанчалик мувофиқлиги ҳам текширилмоқда. Бу ўрганишлар эртага шундай нохуш ҳолат яна такрорланмаслиги, шу каби фалокатларнинг олдини олиш учун қилинмоқда”, - дебди вазирлик маъсули.
Сув омборини қайта қуриш бўйича лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра объектда тиклаш ишлари икки босқичда амалга оширилади. Бироқ давлат маъсули қурилиш муддатларини очиқлай олмаслигини билдирибди. Ҳукумат томонидан график қилинган ва масъул ходимлар белгиланган экан, режа бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг бириктирилган ташкилотлари ўз ишини қилмоқда, дейиш билан чекланибди.
Россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмонов сирдарёликлар учун 10 миллион доллар хайрия маблағи ажратганини ҳам эслатган давлат маъсули бошқа нарсаларни ҳам айтиб ўтган.
Шу иш бўйича, “Ўзбекистон Темир Йўллари” компаниясининг “Гидротехник Иншоотлар Қуриш Дирекцияси” бошлиғи бўлиб ишлаган М.Ҳоматов ва бошқалар (жами 17 киши судланмоқда) устидан суд давом этмоқда. Аммо, натижалар ҳали номаълум.
Хуллас, шунақа хабарлар, натижалар ҳалигача номаълум. Аммо, “Дарё” сайтида айтилишича, нималар қилиш кераклиги ҳақида ҳамманинг боши қотган.
Келинг, ҳурматли ўқувчиларимиз, биз ҳам бош қотирайлик, янги йўллар қидирайлик.