Адлия Вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион ҳолатлар ва бунинг миллий менталитетга алоқадорлиги борасида фикр билдириб, миллий анъаналар жамият ривожига тўсқинлик қилса, улардан воз кечиш кераклигини таъкидлабди. Ваҳолангки, ЖУДА ТЎҒРИ ФИКР.
“Жамиятда охирги пайт коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ошиб, нафрат ўсди. Чунки, янги хабарлар, шаффофлик ва давлат харидлари очиқлана бошлагач, бу борадаги муаммолар ҳам аниқ кўрина бошлади. Жамоатчилик бюджет пули қаёққа сарфланганини кўра бошлади” дебди АДЛИЯ ВАЗИРИМИЗ қандайдир учрашувларда. У байрамлар вақтида амалдорларга совға-саломлар бериш анъанага айланганини танқид қилиб ўтган.
“Миллий анъаналар жамият ривожига тўсқинлик қиларкан, бу анъаналардан албатта воз кечиш керак. Йиллар давомида шаклланган бўлса ҳам ривожланиш таъсир қилаётган бўлса, барибир воз кечишимиз керак, қадрият бўлса ҳам, маданият бўлса ҳам” дейишгача борибди АДЛИЯ ВАЗИРИМИЗ!
Вазиримиз амалдорларни тарбиялаш ҳукуматнинг вазифаси эканини таъкидлаб, айбни қисман ўз бўйнига ҳам олибди. Айнан, “Бирлик”нинг таъсирида ёзилган хатда (Президентга, Адлия Вазирига ва бошқаларга) тўғридан-тўғри Президент Шавкат Мирзиё, Адлия Вазири Русланбек Давлетов ва бошқалар нишонга олинган эди.
Айнан ўша хатда (“Эзгулик” Жамиятининг 2020 йилда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларини таъминлаш борасида кузатилган ижобий ҳолатларни эътироф этган ҳолда ёзилган) пандемия шароитида кузатилган ҳуқуқсизликлар ҳақида тўхталиб ўтилган ва аслида “Бирлик” Партиясининг фикрлари айнан ўша хатда (2019 йил) Президент Шавкат Мирзиё ва Адлия Вазири Русланбек Давлетовга етказилган.
Қани АДЛИЯ ВАЗИРИМИЗ Русланбек Давлетнинг бу хатга жавоби? Йўқ! Ҳозирча фақат кичикроқ алломалардан гўёки ижобий сигналлар бор! Вазирликнинг бошқа алломаларидан ҳам шундай жавоб бериш кутилган эди.
Аммо, хат ёзилганига сал кам 2 йил бўлмоқда. Қани жавоб, ЎРТОҚ Русланбек Давлет? “Бирлик” Партияси ва унинг фаоллари Сиздан жавоб кутишмоқда, қани ҳаракат қилинг, ҳеч бўлмаса, бу масалада Россиядан орқада қолиб юрмайлик?!