16 February 2021
20:38 - Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайганига нима дейсиз? Ўзбекистоннинг хўжайини Шавкат Мирзиё нима дейди?

Ўзбекистон Марказий Банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги ўз маълумотларини эълон қилди. Бу ҳақда cbu.uz сайтида ўқиш мумкин.

Жорий йилнинг 1 феврал ҳолати бўйича, республика олтин-валюта захиралари 584,2 миллион долларига камайиб, 34 миллиард 319,8 миллион долларни ташкил қилмоқда.

Марказий Банк изоҳида айтилишича, халқаро захиралар камайишига хорижий валютадаги активлар камайиши сабаб бўлибди.

Олтин-валюта Захираларини Ҳисоблаш методикаси Халқаро Валюта Жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Маълумот учун, республика ХАЛҚАРО ЗАҲИРАЛАРИДА 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатида олтин 20,28 миллиард долларни, ХОРИЖ валюта активлари 13,65 миллиард долларни ташкил этган.

2020 йилнинг сўнгги ойларида ҳам халқаро захира активлари кетма-кет пасайган экан.

Хуллас, яна шунақа ёмон хабар, аммо нимлардир қилиш керак, акс ҳолда ўзбекистонликларнинг кўпчилиги чет элга бориб олиш умиди билан ҳаётларини ўтказадилар. Шавкат Мирзиё ҳеч нарсага қодир ЭМАС!

Бундай ишларни халқ ўз қўлига олиши керак!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону