14 February 2021
19:49 -
Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун нишонлангани ва тадбир қандай руҳда бўлгани ҳақида
Бугун Андижон шаҳридаги Бобур Майдонида шоҳ ва саркарда, беназир шоир, жаҳон илм-фани ҳамда маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган ҳамюртимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллик таваллуд кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтгани кўп оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди.
Вилоят ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар вакиллари, Андижон меҳмонлари, зиёлилар ва талаба-ёшлар томонидан буюк бобомизга ҳурмат ифодаси сифатида соҳиби девон ҳайкали пойига гулдасталар қўйишибди.
Тадбирда сўз олган Андижон Вилояти Ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодир Жонузоқ буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур қолдирган адабий-илмий мероснинг қадр-қиммати, жаҳон адабиётининг нодир хазиналари сифатида асрлар давомида эъзозлаб келинаётгани ҳақида сўзлабдилар.
Андижон аэропортига Бобур номи берилгани, шаҳардаги "Соғлом авлод" стадиони "Бобур арена" деб қайта номлангани беқиёс истеъдод соҳиби бўлган бобомизнинг хотирасига халқимиз эҳтиромининг рамзи сифатида эътироф этилгани ҳам хабарларда айтилмоқда.
Бобур майдонида ташкил этилган тадбирда меҳмонлар - истеъдодли шоир Рустам Мирвоҳид, наманганлик ғазалнавис шоира Дилором Эргашева ҳамда Ёзувчилар Уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон Қизи томонидан ғазал, мухаммас ва Мирзо Бобурга бағишланган шеърлар ўқилгани ҳам муҳим бўлган.
Хуллас, улуғ шоиримизнинг навбатдаги туғилиш куни - одатдагидек оддий кун сифатида эмас - байрам сифатида нишонлангани жуда яхши, Аммо, бунчалик олифтагарчиликка ўрин йўқ эди.