14 February 2021
14:28 - Фарғона шаҳрида кўп қаватли уйлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилармиш! Нимага?
Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилармиш, пойдевор учун қазилган котлованлар кўмилармиш, болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланармиш. Умуман олганда, жуда тўғри ва яхши хабар, аммо “Нимага?” деган саволга жавоб тўла берилмаган.

13 феврал куни Фарғона Вилояти Ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “Дўстлик” ҳамда “Гулзор” маҳаллаларида аҳоли яшаш шароитларини ўрганиб, бу ҳудудларда кўп қаватли турар жойлар орасида яшил майдонлар ҳудудидаги дарахтлар кесилгани, болалар ва спорт майдончалари бузилгани ва ўрнига янги бинолар қурилиши бошланганини танқид қилгани ҳам хабар қилинмоқда.

Бундай хабарлар билан Вилоят Ҳокимлиги Матбуот Хизмати ҳам тўла. Аммо, бу ерда ҳам “Нимага?” саволига тўла жавоб йўқ.

Хайрулло Бозоровнинг ўзи ҳудуддаги атроф-муҳит тозалигига эътиборсизликка, чиқиндиларнинг сочилиб ётганига, турар жойлар атрофида ободонлаштириш ишлари умуман йўлга қўйилмаганига, биноларга бириккан ҳолда вақтинчалик қўшимча иншоотлар қуриб ташланганига алоҳида танқидий эътибор қаратгани эътиборга лойиқ. Аммо, булар ҳам етарсиз!

Мотуридий кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи катта ариқ устида иншо этилган объектлар олиб ташланиб, сув қирғоғи бўйлаб велосипед миниш ҳамда сайр қилиш учун экойўлак ташкил этиладиган бўлибди. Бу ҳам етарсиз!

Хуллас, шунақа “ҳам яхши, ҳам ёмон хабарлар” тарқатилмоқда. Нима қилиш керак?

Мана шундай савол устида ўйлаш ва жавоб қидириш лозим, аниқроғи, ШАРТ! Акс ҳолда, Фарғонадан айнан шундай хабарлар келаверса керак!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону