Маълумки, АҚШ Конгрессида 100 киши – Сенатор бор. У ерда ғалаба қозониш учун бу каби мусобақаларда оддий кўпчилик эмас, 2/3 кўпчилик лозим. Яъни, ғалаба қозониш учун камида 67 киши овоз бериши керак.
Кеча эса, бор-йўғи 57 киши импичмент учун овоз берибди, 43 Сенатор қарши овоз берган. Шундай қилиб, Доналд Трампга қарши овоз берганларнинг сони 57 Сенатор, унинг тарафдорлари 43 Сенатор бўлибди.
Бу хабар тарқалиши билан АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп баёнот бериб, кейинги ишларга тайёрланиш учун бир неча ой вақт кераклигини айтибди, ўзини қўллаб-қувватлаганлар учун миннатдорчилик билдирибди.
Эр-хотин Трампларнинг расми кеча Вашингтон шаҳрида эмас, аввалдан олинган.