Президент Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда Қорақалпоғистон ва вилоятлар раҳбарларига 2021 йилда 1 миллион 659 минг кишини иш билан таъминлашни буюрибди, ҳудудлар бўйича тақсимот ҳам берибди.
Мамлакатимиз хўжайини Шавкат Мирзиё Давлат Дастурига бағишланган йиғилишда ҳудудлар раҳбарларига аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берибди, деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга суғориладиган ерлардан 10 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиш бошланганлигини қайд этибди.
Бундан ҳам муҳими, Шавкат Мирзиё 2021 йилда Қорақалпоғистон ва вилоят раҳбарлари қанча иш ўринлари яратиши кераклигига ҳам тўхталиб, ҳудудлар раҳбарлари жами 1 миллион 659 минг кишини иш билан таъминлаши кераклигини урғулабди.
Фуқаролар бандлиги қуйидагича таъминланиши керак:
- Мурат Камалов (Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси) - 72 минг нафар,
- Шухрат Абдурахмонов (Андижон вилояти ҳокими) - 220 минг нафар,
- Ботир Зарипов (Бухоро вилояти ҳокими) - 82 минг нафар,
- Эргаш Солиев (Жиззах вилояти ҳокими) - 131 минг нафар,
- Зойир Мирзаев (Қашқадарё вилояти ҳокими) - 162 минг нафар,
- Қобул Турсунов (Навоий вилояти ҳокими) - 60 минг нафар,
- Шавкат Абдураззоқов (Наманган вилояти ҳокими в.б.) - 200 минг нафар,
- Эркинжон Турдимов (Самарқанд вилояти ҳокими) - 160 минг нафар,
- Тўра Боболов (Сурхондарё вилояти ҳокими) - 85 минг нафар,
- Ғофуржон Мирзаев (Сирдарё вилояти ҳокими) - 62 минг нафар,
- Даврон Ҳидоятов (Тошкент вилояти ҳокими) - 110 минг нафар,
- Хайрулла Бозоров (Фарғона вилояти ҳокими) - 240 минг нафар,
- Фарҳод Эрмонов (Хоразм вилояти ҳокими) - 75 минг нафар.
Мана энди, дейди “Ҳаракат”мухбири, бу рўйхатдаги рақамларга яхшилаб қаранг. Нимамиш, Ўзбекистоннинг энг кичкина вилояти Навоийга (Навоий вилояти ҳокими - Қобул Турсунов) 60 минг кишига иш топиб бериш топширилибди.
Шунақа масхарабозликка ишонасизми? Ахир бир неча кун аввал айнан шу вилоятнинг, яъни Навоий вилоятининг “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси (йирик солиқ тўловчилар тушумларининг 50 фоизи) солиқ тўлаш бўйича БИРИНЧИ ўринда эди-ку!
Бир кун ўтар-ўтмас, қандай қилиб бундай буюк вилоят шунақа ҒАРИБ аҳволга тушди? Бунинг сабабчиси, айнан ўша “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг бошқарувчиси – кадда-Сенатор ФАЛОНЧИ-ПИСМАДОНЧИ деб белгиланган эди-ку!?
Бу саволларга жавоб бериш керак. Қани, ҳурматли ўқувчиларимиз, бу саволга сиз ҳам жавоб қидиринг. Акс ҳолда, ўламиз! Бу саволни “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бошлиғидан қидириш керакмасми?!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения