10 February 2021
23:33 - Шарм-ал-Шайх курорти бетон девор билан ўраб чиқилгани ва бошқа ёзилмаган нарсалар ҳақида
2019 йилдан бошлаб туристлар хавфсизлигини таъминлаш учун Мисрдаги Шарм-ал-Шайх курорти 36 километр узунликдаги бетон девор билан ўраб чиқилгани ҳақида Middle Eeast Monitor газетаси хабар тарқатди.

"36 километрли тўсиқ саҳрони курортдан ажратиб турувчи бетон девордан иборат. Ҳукумат мазкур иншоот ёрдамида хавфсизлик даражасини ошириш ва туристлар хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилган, чунки Шарм-ал-Шайх Синайнинг исёнчилар ҳаракати тўпланган соҳилидан атиги 360 километр масофада жойлашган", - деб ёзилган ўша нашрнинг охирги сонида.

Бу нашр қайд этишича, эндиликда курортга кириш учун кузатув камералари ва сканерлар билан жиҳозланган текширув пунктларидан ўтишга тўғри келади.

Жанубий Синай губернатори Холид Фуда курортда туристларга ҳеч нарса хавф солмаслиги, бу шунчаки эҳтиёт чораси эканлигини таъкидлагани ҳам хабарларда айтилмоқда. "Курорт ва исёнчилар ўрнашган жойлар орасидаги масофа катта. Бундан ташқари, Миср армияси Шимолий ва Жанубий Синайни қўриқлайди. Шубҳали шахслар текширилади, улар курортга шундоққина кириб кела олишмайди", - дебди у шу нашрдаги суҳбатида.

Хуллас, шунақа қизиқ хабар. Аммо, бу қурилишнинг тафсилотлари ҳеч қаерда ёзилмаётгани бундан ҳам қизиқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону