11 February 2021
16:22 -
Иш юритишда Лотин ёзувига асосланган Ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш режалаштирилмоқда эмиш, чунки ҳукумат йўл харитасини тасдиқлабди
2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни Лотин ёзувига асосланган Ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилиниши эълон қилинди.
Ҳукумат қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланибди. Баъзи оммавий ахборот воситаларга етиб келган ҳужжатлар матнига кўра, қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланмоқда:
- Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида «Ўзбек тилининг имло қоидалари»ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш;
- Расмий веб-сайтлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилишини таъминлаш.
Шунингдек, қуйидагилар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:
- шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
- иш қоғозлари, турли бланклар;
- мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.
Ҳукуматнинг ҳужжатида қайд этилишича, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти ҳам тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилармиш.
Албатта, булар тахминлар, дейди “Ҳаракат” мухбири, аммо уларни назарга олиш керак. Ҳурматли ўқувчиларимиз, шуларга эътибор беринг ва ҳамма ишни биргаликда қилайлик!!!