22 July 2009
00:58 -
Ҳоким ...қочди!
ХХI асрни Сурхандарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимлигидан бошлаган Норбой Шомуродовнинг армони қолмади - эринмасдан жарқўрғонликларга саккиз йил раҳбарлик қилди. Жарқўрғонликлар дунёга келгандан бери бундай ҳоким кўрмаган эди! Аммо негадир, бирданига уларнинг «оҳи!» Аллоҳга етиб, қадами билан ерни ёриб юбораман деб юрган ҳокимга кандайдир идораларнинг ажойиб одамлари осонгина аризасини ёздириб олди. Норбой Шомуродов давомли қарсак садолари остида ҳокимликни топширди. Ҳамма ҳайрон: у катта-катта йиғинларда Ўзбекистонда бир одамдан бошқа ҳеч ким мендан ҳокимликни ололмайди, деб бармоғи билан тепани кўрсатарди.
Ҳоким бўлмаслик ёмон экан - кейинги йилларда туман ҳокими раҳбарлигида амалга оширилган чатоқликлар сувнинг бетига қалқиб чиқди, элга овоза бўлди. Аммо халқ ҳамма гапни билар экан, шунинг учун «булар денгиздан томчи» деди… Ҳалиги чатоқликлар тўрт юз миллион сўмниниг қорасини олгандан сўнг, терговчилар халк депутатлари вилоят кенгашининг ижозати билан собиқ ҳокимни қамоққа олишмоқчи бўлган эди - телефондаги қиз «абонент хизмат доирасидан ташқарида» деб жавоб берди. Кечқурун уйига боришганди, дарвозани ҳеч ким очмади, девордан ошиб ичкаридан гап сўрашса, у ердагилар бир ҳафтадан бери дараги йўқ дейишибди. Кўчада “Норбой Шомуродов Афғонистонга ўтиб кетипти, ўша ердан туриб героин билан ишини тинчитармиш” деган гап чиқди. Менимча, бу гап - ёлғон, аммо қочгани - рост! // Абдулла Турғунов, мустақил журналист