22 July 2009
00:08 -
Россиянинг собиқ бош вазири Ходорковский “тарафга” ўтди
Маълумки, Россиянинг собиқ миллардери Михаил Ходорковский, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, сиёсийлаштирилган айбномлар билан 9 йилга қамалганда, Михаил Каьянов Россиянинг амалдаги бош вазири бўлган ва бу жиноий ишга ҳеч қандай муносабат кўрсатмаган эди.
Ходорковскийнинг адвокатлари бу ишни Европа Инсон ҳақлари маҳкамасига олиб чиқиш учун йиллардан бери ҳаракат қилмоқдалар. Яқинда бу маҳкама Ходорковскийнинг ишини ниҳоят ўз тасарруфига олганини ҳам билдирди.
Рус ахборот воситаларида бугун тарқатилган хабарларга кўра, Европа судига собиқ бош вазир Михаил Касьяновнинг кўрсатмаси ҳам топширилган экан. Касьянов ўз кўрсатмасида Ходорковскийга қарши қўйилган айблар сиёсийлаштирилганини кўрсатувчи кичик, аммо муҳим воқеани билдирган.
Касьяновнинг ёзишича, унинг ўзи Ходорковский ҳибсга олинган кунларда (2003 йил) ўша вақтдаги президент Путин билан шахсий учрашувда бўлган. Шунда Путин ўзининг рухсатисиз Ходорковский Россия Коммунистик партиясига моддий ёрдам берганини айтибди. Айни замонда, Кремлнинг кўрсатмаси билан Ходорковский Яблоко ва Ўнг Кучлар Иттифоқи партияларига ёрдам бериб келганини ҳам қўшимча қилибди.
Агар бу фактлар тўғри бўлса, Путин Ходорковскийни ўз мухолифларига ёрдам бергани учун эмас, улардан бирига ўзининг рухсатисиз ёрдам бергани учун жазоламоқда. Бу – диктатуралар учун оддий ҳол. Чунки, диктатураларда диктаторни мақташ учун ҳам рухсат олинади. Ҳар кимга диктаторни мақтаб, бунинг орқасидан фойдаланиб юришига рухсат берилмайди.
Аммо, Ходорковский Коммунистик партияга рухсатсиз ёрдам бергани сабабли шунчалик зарбага учраганига ишониш қийин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения