Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссиясининг янги таркиби тасдиқланибди. Булар:
- Орифжон Бозоров - Қарши Муҳандислик-Иқтисодиёт Институти Ректори;
- Шуҳрат Жўраев - “Навоийазот” Акциядорлик Жамияти Ижтимоий ва Маиший Масалалар бўйича Бўлим Бошлиғи;
- Муяссар Қодирова - Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Ходимлари Касаба Уюшмаси Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси;
- Баҳром Кўчқоров - Адлия Вазирининг ўринбосари;
- Зайниддин Низомхўжаев - Олий Мажлис Сенати Раисининг ўринбосари;
- Алишер Усмонқулов - Жиззах политехника институти ректори;
- Александр Фармонов - “Ўзэлектроаппарат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси;
- Эргаш Юсупов - Хоразм Вилояти Касаба Уюшмалари Ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши Раиси.
Эндиликда Марказий Сайлов Комиссиясига Зайниддин Низомхўжаев раис бўлармиш, Баҳром Қўчқоров унга ўринбосарлик қилармиш.
Хуллас, бугун Сенатнинг ялпи мажлисида шунақа масхарабозликлар амалга оширилибди. Ҳурматли ўқувчиларимиз бунга нима дейдилар?