Бугун Фарғона шаҳрида Халқ Депутатлари Вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси Президент Шавкат Мирзиё иштирокида бўлиб ўтибди.
Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилибди. Шавкат Мирзиё 2020 йил сентябрь ойидан буён Фарғона Вилояти Ҳокими Вазифасини бажариб келаётган Хайрулла Бозоров номзодини Фарғона Вилояти Ҳокими лавозимига тавсия этибди ва бу таклиф бир овоздан бу лавозимга сайланибди.
Хабарларда айтилишича, Хайрулла Бозоров меҳнат фаолиятини 1995 йилда солиқ инспектори сифатида бошлаган. 2007-2015 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, Учқўрғон, Чуст ва Мингбулоқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2015-2020 йилларда Наманган вилоятинининг ҳокими ҳам бўлган. Ўтган йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи фахрий унвони билан тақдирланган.
“Мен Хайрулла Бозоровни кўп йиллардан бери биламан. Учта туманда, вилоятда ҳоким бўлиб ишлаган. Жуда тажрибали, ҳозирги замонга муносиб, халқпарвар, камтар инсон. Тўрт ойдан бери ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида сизларнинг ҳам синовингиздан ўтди. Фарғонага мана шундай билимли, тажрибали одам керак”, дебди бу ерда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиё. Ҳамма бу янги номзодни вилоят ҳокими этиб сайлабди.
Хуллас, Фарғонада ҳам навбатдаги масхарабозлик қонунлаштирилибди, янги вилоят ҳокими янги лавозимни олибди. Дарвоқе, ҳурматли ўқувчиларимиз бу ҳақда нима дейдилар?