05 February 2021
01:40 - Алишер Навоий номидаги Халқаро Жамоат Фондини ташкил этиш тўғрисида махсус қарор чиқарилди

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, асарларини юртимиз ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш мақсадида қуйидагилар тасдиқлансин.

Фанлар Академияси, Маданият Вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг Фанлар Академияси муассислигида Алишер Навоий номидаги Халқаро Жамоат Фонди ташкил қилиш ташаббуси амалда ишласин.

Қуйидагилар Фонднинг асосий вазифалари этиб белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин:

- Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш;
- Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш, Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашиш, улар яратган илмий ва бадиий асарларни жамлаш, шоир ижодини ўрганаётган, жумладан хорижий давлатлардаги илмий-ижодий марказлар билан ҳамкорлик қилиш;
- Шу муеосабат билан ҳар йили Алишер Навоий туғилган сана - 9 февраль куни халқаро конференция (симпозиум) ва “Навоийхонлик кунлари”ни ташкил этиш ва ўтказиш тасдиқлансин.

Хуллас, шунақа Фонд ташкил қилинди ва у ишлаши учун керакли ишлар қилинади. Фонд ташкил қилиш қарори, табиий, Шавкат Мирзиё тарафидан имзоланибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону