Мамлакатимиздаги қўғирчоқ оммвий ахборот воситалари хабар қилишича, кеча 2 февралда Ўзбекистоннинг бугунги хўжайини Шавкат Мирзиё аввал Афғонистон Ислом Республикасининг делегацияси – мамлакат Ташқи Ишлар Вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Президент Администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар ҲАМДА Покистон Ислом Республикаси Бош Вазирининг Маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довудни АЛОҲИДА учрашувларда қабул қилибди.
Шавкат Мирзиёнинг Матбуот Хизмати 3 мамлакат бўйлаб ўтадиган Трансафғон Темир Йўлини қуриш лойиҳаси бўйича уч томонлама (Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон) ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши ўтказилганини хабар қилар экан, бундай йиғилишнинг Тошкентда ўтказилиши нимага керак эди, деган савол умуман ўртага қўйилмаган. Чунки ҳамма йиғилишлар қуруқ сафсата бўлган.
Ўзбекистон хўжайини Шавкат Мирзиёнинг бу иккала учрашуви ҳам қуруқ гаплардан иборат бўлиб, ҳеч бир аниқ фикр билдирилмган. Буни бу ИККАЛА УЧРАШУВ ҳақидаги расмий хабарларда (юқорида айнан 3 давлат делегацияси билан учрашувдан) кўриш мумкин.
Айни замонда айтиш керакки, The Economist журнали Ўзбекистон 167 мамлакат иштирокидаги демократия индекси рейтингида 155-чи поғанага чиққани алоҳида урғуланган ва Ўзбекистон 57та авторитар режимдаги давлатлардан бири сифатида тан олинган.
Хуллас, шу 3 та хабарчанинг ўзида Ўзбекистон ҳозир қандай халқаро роль ўйнаётгани очиқча тан олинган. Буни шу хабарга илова қилинаётган расмларда ҳам кўриш мумкин.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения