Президент Шавкат Мирзиё кеча, 2 февралда мамлакатимиздаги сиёсий партиялар ҳамда Сенат ва Қонунчилик Палатаси раҳбарлари билан Ислом Карим замонини эслатувчи йиғилиш ўтказибди.
Учрашувда Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси, “Миллий тикланиш” Демократик Партияси, Халқ Демократик Партияси, “Адолат” Социал-Демократик Партияси, Экологик Партия ҳамда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатаси раҳбарлари иштирок этишибди. Аммо улардан биронтасининг номи ва фикрлари тилга олинмаган
Бу учрашув ҳақида Ислом Карим замонини эслатувчи БИР ТИЙИНГА ҚИММАТ расмий хабар эълон қилингани ҳам масхарабозликнинг замонавий шаклини ўзида акс эттирмоқда. Чунки, бор партиялар ва конгресснинг раҳбарлари билан учрашиб туриш айнан Ислом Карим тарафидан таъсис эътилганлигини ҳамма билади.
Расмий ХАБАРГА КЎРА, бу мулоқот чоғида партияларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилганмиш, ижтимоий соҳалар, айниқса, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ЎТИЛГАНМИШ ва ҳатто расмий сиёсий партияларнинг депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечими бўйича таклифлари, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги ҚАЙД ЭТИЛГАНМИШ.
Бу гапларнинг ҳаммаси Президент Шавкат Мирзиёнинг бугунги хабарчасидан олинди. Бошқа ҳеч қандай янгилик йўқ. Бу хабарга илова қилинаётган расм ҳам ўша хабарчада бор эди.
Қаранг, бу расмнинг Шавкат Мирзиё сал кам ҳар куни ўтказиб турган турли шаклдаги УЧРАШУВЧАЛАРДАН ҳеч қандай фарқи йўқ, бу каби учрашувларда бўлгани каби қуруқ фикрлардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Савол туғилади: Бундай йиғилиш ва учрашувчаларнинг КИМГА КЕРАГИ БОР?
Ҳурматли ўқувчиларимиз! Шу масалаларга эътибор беринг ва Шавкат Мирзиё тўла Ислом Карим замонини эслатувчи оддий САФСАФАТЧИга айланганини кўринг. Шулар ҳақида ўз фикрларингизни билдиринг. Шундай қилинса, Ўзбекистон аҳолисининг онги ортиб бораётганини кўрамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения