21 July 2009
22:48 - Нодавлат ҳудудий телестанциялар журналистларига “ақл ўргатилди”, мухолифатдаги журналистлар ҳам ақл ўргатишга муҳтож
Тошкентда нодавлат ҳудудий телестансияларда фаолият кўрсатаётган журналистларнинг малакаси ва касб маҳоратини ошириш, тайёрланаётган кўрсатувларни сифат жиҳатдан янада яхшилаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди, деб хабар қилади ЎзА агентлиги.

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирнинг хабарда айтилган мақсади жуда чиройли ва олижаноб бўлса ҳам, мавжуд режимнинг моҳиятидан келиб чиқиб тахмин қилиш мумкинки, у ерда “бечора” журанлистларга ҳукуматчасига ақл ўргатишган. Ҳаммо воқеалар “президентимиз раҳнамолигида эришилган мустақиллик ва президентимизнинг дунёни қойил қолдираётган сиёсати” натижаси эканлигини тўхтамай таъкидлашни сўрашган, яна ҳам тўғрироғи, буйруқ беришган, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири.

Аслида, ўзбек журанлистларининг қонида ҳақиқатга интилиш, ўз халқи ва мамлакатига хизмат қилиш туйғуси бўлса эди, ҳозирги шартлар остида ҳам халққа ҳақиқатни етказиш учун имкониятлар етарлича бор. Жуда йўл берилмаса, Дилмурод Саййид каби исён ҳам қилиш мумкин. Исёнкорлар сони кўпайса ҳукумат ҳам ҳеч нарса қилолмайди.

Лекин, минг афсуски, Совет журанлистикасининг меросхўри бўлган ўзбек журналистикаси ҳали ўзгаргани йўқ. Ҳатто мухолифатда бўлган журналистлар воқеаларни чуқур анализ қилишга қодир эмаслар, мазохистликдан ва ғийбатдан нарига ўта олмаптилар. Буларнинг энг ёрқин мисоли - яқинда “Янги дунё” сайтида Отаназар Орифга қарши мисли кўрилмаган ифлослик, пасткашлик ва разиллик руҳида ёзилган мақоланинг айнан шу хислатларга эга бўлган Юсуф Расул томонидан эълон қилинишидир.

Ўша сайт билан ҳамкорлик қилаётган мухолиф-журналистлар, Озодлик ва ББСдаги гўки демократ журналистлар бу ифлосликка қарши исён қилдиларми? Йўқ.

Аҳвол шундай экан, режимнинг журналистларидан нима талаб қилиш мумкин, улардан қандай қилиб хафа бўлиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону