Бу суд ҳозиргина ўз ҳукмини ўқиди. Алексей Навалнийни 3,5 йилга қамаш ҳукми чиқарилибди. Сабаб жуда оддий – бу одам 2 та шартли ҳукм бўйича қамоқда ўтирмаган эмиш, масалан, “Ив Роше” иши бўйича.
Айтиш керакки, Алексей Навалний шу асрнинг 2-чи ўн йиллигида гўёки жиноий ишлари учун суд қилинган ва жумладан “Ив Роше” иши бўйича ҳам айбдор деб топилган эди. Ўша иш бўйича Алексей Навалнийга 3,5 йил шартли қамоқ жазоси ҳам берилганди.
Ҳозир уни Сибириядаги касалхонада хушсиз ётгани сабабли қамоққа ташлашдан қочиб, Германияга бериб юборишган эди. Мана, энди унга ўша муддатни, Владимир Путинга қарши гапирган гаплари ва ишлари учун ҳам, янгилаб беришди. Бу суд ҳозиргина ўз ҳукмини ўқиди. Алексей Навалнийни 3,5 йилга қамаш ҳукми чиқарилибди. Сабаб жуда оддий – бу одам 2 та шартли ҳукм бўйича қамоқда ўтирмаган эмиш, масалан, “Ив Роше” иши бўйича.
Айтиш керакки, Алексей Навалний шу асрнинг 2-чи ўн йиллигида гўёки жиноий ишлари учун суд қилинган ва жумладан “Ив Роше” иши бўйича ҳам айбдор деб топилган эди. Ўша иш бўйича Алексей Навалнийга 3,5 йил шартли қамоқ жазоси ҳам берилганди.
Ҳозир уни Сибириядаги касалхонада хушсиз ётгани сабабли қамоққа ташлашдан қочиб, Германияга бериб юборишган эди. Мана, энди унга ўша муддатни, Владимир Путинга қарши гапирган гаплари ва ишлари учун ҳам, янгилаб беришди. Тўғри, у анча вақт уй қамоғида ўтирганини ҳам ҳисобга олсак, у 2 йил 8 ойга қамалган бўлади.
Унинг ҳимоячилари уни озод қилиш масаласида янги суд очишмоқчи. Бугун эса, унинг очиқ судига жуда кўп дипломатик вакиллар ва кўплаб дўстлари етиб келишди. Уларнинг ичида унинг турмуш ўртоғи Юлия Навалная ҳам бор эди, аммо суд бўйича у ҳеч нарса демади.
Хуллас, воқеаларни кузатиб бориш керак!