21 July 2009
03:18 -
“Эзгулик” яна провокациялар гирдобида
Бу ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятининг матбуот хизмати тарқатган бугунги хабарномада таъкидланишича, жамият фаолияти даврида ички низолар, тушунмовчиликлар, фаоллар томонидан провокацияларга йўл қўйилмоқда. Хусусан, шу йилнинг 15 июлида ўзларини жамиятнинг Тошкент шаҳар бўлими фаоллари деб таништирган бир гуруҳ аёллар жамият Марказий Бошқаруви идораисга келиб, тўполон кўтаришган. Ўзларига Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил жамияти раиси М. Арздинов ҳамда Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи раҳбари С. Икромов йўл кўрсатишганини урғулаган ҳуқуқ ҳимоячилари жамиятга қарши кенг кўламдаги норозилик намойишлари уюштириш билан пўписа қилишган.
“Михаил Арздинов ҳамда унинг провокацион материалларидан жамоатчилик яхши хабардор. Шу боисдан бунга ортиқча изоҳнинг кераги йўқ. Суръат Икромовнинг ҳам яқин ўтмишда Толиб Ёқубов бошлиқ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятига қарши турли тоифадаги одамларни қайрагани, жамият фаолиятида провакация чиқаришга эришганидан хабарим бор. Демак, гал “Эзгулик”ка келибди, бу тушунарли” деди жамият раиси Васила Иноятова.
«Эзгулик»нинг хабарномасида айтилишича, мазкур масалалар жамият Марказий бошқаруви муҳокамасига қўйилади, вақтинчалик нохуш ҳолат бартараф этилади.
Хабарноманинг тўла матни билан жамиятнинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин - www.ezgulik.org