21 July 2009
04:44 -
АҚШ вице-президенти Жо Байден эртага Украинага, кейин Гуржистонга келмоқда
АҚШнинг ташқи сиёсатини белгилашда асосий шахс деб ҳисобланаётган Жо Байденнинг Россия орбитасидан чиқишга ҳаракат қилаётган Украина ва Гуржистонни зиёрат қилиши жуда муҳим аҳамиятга эга.
Тўғри, ҳозир АҚШ тезлик билан Украина ва Гуржистоннинг Россия билан муаммоаларини ҳал этиб беролмайди. Ҳеч ким буни кутаётгани ҳам йўқ. Аммо, АҚШ вице-президентининг бу мамлаатларга келишининг ўзи русларга берилган жиддий сигнал бўлиб, ундан Москва қандай дарғазаб эканлигини фақат тахмин қилиш мумкин. Тахмин қилишдан бошқа йўл йўқ, чунки, Путин ҳозир анча эҳтиёт бўлиб қолган ва аввалари каби чорасизлик ҳам дарғазабликдан Саакашвили ёки Юшченко адресига ҳақорат қилиш даражасигача борувчи сўзларни айтмай қўйганига анча бўлди.
АҚШ вице-президентининг бу икки мамлакатга ташрифи МДҲ кирувчи бошқа мамлакатлар тарафидан ҳам диққат билан кузатиб борилади. Чунки, Украина ва Гуржистоннинг тўла МДҲдан чиқиши, АҚШ ва Европа билан яқинлашиши, собиқ Совет минтақаларида тамомийла янги сиёсий муҳит яратади. Бунга тайёрланиш керак.
«Бирлик» Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг «Украина ва Гуржистон НАТОга аъзо бўлгандан кейин, кун тартибига Марказий Осиё мамлакатларининг аъзо бўлиш масаласи келиши муқаррар. Ўзбекистон НАТОга аъзо бўлмасдан демократиянинг келажагини кафолатлай олмайди» маъносидаги сўзлари ҳақиқатга жуда яқин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения