21 July 2009
02:12 - Мамлакатда пляж йўқ, лекин пляж футболи бор
Бугун маҳаллий газеталар босиб чиқарган хабарларга айтилишича, Қарши шаҳрида пляж футболи чемпионати ҳамда кубоги мусобақаларига старт берилди. “Шўртангазкимё” мажмуи томонидан уч йил аввал қуриб берилган майдонда ўйналган мусобақлар финалида Тошкентнинг “Ёшлик” ва Бухоронинг “Когон” жамоалари куч синашди ва тошкентликлар мамлакат чемпиони бўлди.

Мазкур спорт тури ҳозирда мамлакатда оқсуякларнинг эрмакларидан бирига айланиб улгурган мусобақалардан бири бўлиб, унинг ишқибозлари кўп эмас. Хориждаги сўлим масканлар, денгиз бўйларида дам олиб қайтган бойваччаларнинг кўнгилочар эрмаги бўлган бу мусобақаларни шахсан сарой амалдорлари кузатиб боради, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону