21 July 2009
01:49 -
Ўзбекистонлик талаба ЮНЕСКОнинг нуфузли мукофоти соҳиби бўлди
ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида Обучи мукофоти юртдошимиз, Киото университети магистри Т. Дадабоевга топширилди. Нафақат Осиёда, балки дунёда нуфузли ҳисобланган мазкур мукофот 2001 йилда Япониянинг собиқ бош вазири К.Обучи томонидан таъсис этилган бўлиб, у ривожланаётган ва иқтисодиёти ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатларнинг истеъдодли ёш олимларига берилади. Мукофотнинг асосий мақсади моддий жиҳатдан рағбатлантиришдир. Дунёнинг 160 талабаси қаторида мукофот олган юртдошимиз ҳақида ЮНЕСКО Бош директори К.Мацуура илиқ сўзлар айтди.