02 January 2021
08:16 - Юсуф Жума: “Ўзбекистон жиннихона'' номли нарсамни нечун қайта эълон этишга тўғри келди?!

Тағин Кремлнинг Ўзбекистон давлати аталган колхози идорачасининг Ўзбекистондан қанча қарзи борлиги тўғрисида.

Шавкат Мирзиёевнинг ёлғон хабар тарқатганларни жазолаш ҳақидаги қарори - элнинг оғзига урилган қулфдир!

Қарор тўғри ишласа - дунёнинг энг биринчи ёлғончиси Шавкат Мирзиёев жазоланиши шарт. Бироқ бу қарор тўғригўйларни жазолаш учун чиқартирилди.

Улуғ Обид Асомовни, Тўғригўй Васила Иноятовани ўлдирган, Хоразмлик журналист онани яланғоч этиб калтаклатган, ўз ҳаққини талаб қилиб келаётган оналарни қаматтираётган, аёлларнинг ўзларига ўт қўйишларига боис бўлаётган Шавкат Мирзиёев ҳеч қандай пасткашликдан қайтмайди.

Мен эълон қилинган мақоламда бир сўзни ноўрин ишлатганим учун бир бетча жойини олиб ташладим.

Бир сўзни ноўрин ишлатганим ҳам мени ўртайди.

Бир умр ёлғон гапирган Шавкат Мирзиёев, Ҳазрати Исони сотган Яҳудони эслатади. Масиҳни қўлга олиш учун келганлар уни танимасдилар. Яҳудо, “мен кимни ўпсам - У ўша кишидир” - деб, Ҳазрати Исони қучоқлаб ўпади. Масиҳни ушлайдилар.

Шавкат Мирзиёев ҳам халқим, халқим деб элни ўлимга олиб бормоқдалар. Теграсидагилар ҳам ўзидай. Энергия бўйича тўралардан бири элнинг токдан 3,5 триллион қарзи бор дебди. Ҳар йили қишда шундай ёлғон тарқатилади. Алишер Сиддиқ - “Озодлик”нинг ўзбек тили бўлимининг тўрачаси ҳам шу тўралар ёлғонини дунёга ёяди.

Бирон эси бутун йўқки сўраса - Муҳтарам Тўрача, ток пули тўланмаса дарҳол узилади, уч ярим триллион қарз қаёқдан келди?! Тўлаганларга узлуксиз газ ва ток бераяпсанми?!

Кремль тузган - Қароқчилар галаси - Ўзбекистон давлати аталган колхоз идорачасининг ўзбекдан қарзи қанча?!

Элни ўрисга қул этиш учун атайлаб иш ўринлари яратмаган идорача - сотқин гала?
Ҳар йили юзлаб тонна олтин,
Ҳар йили минглаб тонна уран,
Ҳар йили миллионлаб тонна қимматбаҳо метал,
Ҳар йили юз миллиардлаб куб метр газ,
Минг турли ер ости бойликлари,
Ҳар йили уч тўрт миллион тонна пахта,

Қачон тўлайсан қарзингни ўзбекка?!

30 йилда?

6-7 минг тонна тилло,
Юз минг тонна уран,
Уч миллион метр куб газ,
100 миллион тонна пахта.

Ўзбекдан ўғирлаб Москвага юбординг, тўлаб қўй, иркит гала?!

Галабошилар - Шавкат Мирзиёев, Рустам Иноятов, Алишер Усмоновлар.

Ҳой ўзбек!
Қачонгача ёвларингга қул бўлиб, қуллуқ қилиб, Пайғамбаримиз авлодларини қирган, Оиша онамизни йиғлатган - този арабдан юқтирганинг ғийбатни уриб ўтирасан?!

Бош кўтариб ҳаққингни ундир!
Бир - бирингнинг йўлингни тўсма,
Ёвузликнинг йўлини тўс!
Сотқинликнинг йўлини тўс!
Бош айбдор сотқинбоши Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўс!

Ўзбекистон жиннихона.

Шундоқ отламоқчи бўлдим - битигимни.
Ўпкамни босдим.
Жиннилар гапни тушунмасалар ҳам жинни деганни тушунадилар.
Энг камтари ўзини даҳо дейди.
Кўпчилиги ўзини доҳий санайдилар.
Ёппасига менга ташланадилар…

Бас, гапни машҳур Шерали Жўраевдан бошлайман - Донгдор ҳофизнинг адашган карвони - деб отлайман битигимни.

Йўқ, йўқ!
Шошилма, тентак, дейман - ўзимга ўзим.
Ахир Ш. Жўраев янги Ўзбекистонни қурмаганку?!
Ҳаммамиз учун ҳурматли, ҳатто иркит дунё буюк ислоҳатчи атаётган Шавкат Миромоновичдан бошлайман сўзимни!

Шавкат Миромоновичнинг бутун умрида айтган биринчи чин сўзи - чала чин сўзи.
Кўз тегмасин, биринчиси ва охиргиси бўлмасин!
Шудир мақоланинг номи.
Юқоридагиларни ўқиманглар - илтимос!

Ш. Мирзиёев йил бўйи галаси билан Ўзбекистон газини ўрис билан Хитой олмай қўйгани тўғрисида уйдирмани такрорлади.
Мен инкор этдим - қайта -қайта.
Сўнгги очиқ хатимдан сўнг :
Экспортни қисқартириб, халққа газ беринг, - деди.
Демак, Ш. Мирзиёев билан ВВСнинг ўзбек бўлимидаги алдоқчилар йил бўйи элни ва бутун дунёни алдаб келганлар.

Яқинда ёлғон хабарлар учун учун жазо белгиланди - Ш.Мирзиёев жазоланиши шартку ?!
Унинг ҳамон айбни эскирган ускуналарга, эскирган газ ва электр йўлларига қўяётгани ҳам - ёлғон хабарку?!
Туб айб - ўзбек газини ўрис пуллаётганику?

Алқисса, Мирзиёев - экспортни қисқартириб, халққа газ беринг, - дегач , унда - бунда анча ўзгариш бўлди.

Бироқ газдан узилган аҳолининг тўқсон фоизидан ортиғи - аксарияти ўзбеклар қишлоқларда музда яшаяптику?!
Мактаблар, болалар боғчалари яхлаб ётибдику?!
Туб эл газсизку?!
Қишлоқлардан газ қувурларини уздирганлар Ш. Мирзиёев билан ватанфуруш Алишер Усмоновларку?!

- Агар Президент бўлсам - барча бойликларни Москвага оқизаман! - деб Путинга юкинган ким?!
Ш.Мирзиёевку?!

Шундан сўнг иркит Каримов - ҳокимятда узоқроқ қолиш учун – Путиннинг кўнглини овлаш учун сотқинликни кучайтирди - қувурлар узилди…

Шавкатбойнинг институтда студентлар степендясини ўғирлаганларидан бугунги қилмишларигача ёзсам борми… майли ҳурматлари бор…

Ўзбекни газдан узган қилмишингизни тўғриланг –Шавкат Миромонович, Сиздан ўтиниб сўрайман!!!

Йўқса, Сиз билан халқаро қонун тилида гаплашишга уринаман…

Тўғри, суянган тоғларинггиз зўр, лекин улар Тангридан зўр эмас, Улуғ Тангрига чексиз олқиш бўлсинки, енгилмасдир.

Диққат билан қаранг, эсинггизни йиғиб қаранг - Сиз суянган тоғлар чўкаяптилар.
Ҳатто тоғ бўлса ҳам - чўкаётган бўлса - унга суяниб бўлмайди…

Олтмиш фоиз электр йўллари, газ қувурлари эскирганмиш - бу сизнинг сўзингиз - янги Ўзбекистон шуми - 3-РЕНЕССАНС шуми?!!!!
Ё юртда йўл йўқлигими, йиқдирган уйларинггизми - бева бечораларнинг, қора халқнинг?!!!

Ахир Қоракўлдан Хитойгача, Коракўлдан Европагача Амударёдан кенг қувурлар тортилдику?!
Қоракўлнинг газини дунё ёқаяптику - ўрис Ўзбекистон бойликларидан трилионлар йиғаяптику?!
Қоракўлда ўн километрга қувур тортиб бўлмайдими?!
Бор қувурларни нега кесдингиз - иркит Кремль фойдасига?!!!
Ўттиз йиллик муаммо дейсиз?!
Сиз осмондан бугун тушдинггизми?!!!
Ҳоким, Бош Вазир, Президент…
Президентлар, ҳукуматлар ўттиз йил тезак тердиларми - қишга?!…

Оч- яланғоч, мардикор элни қароқчидан баттар талаб, тағин ўзбекни қарзга чўктирдингиз - қарз ички ялпи маҳсулот нархи даражасига етай деб қолди. Ҳаммаси Моква фойдасига кетди:
Тўрт таблетка аналгин оласиз - миллиард-миллиард тўлайсиз…
Заводлар қурилади, конлар очилади - бари Москвага ишлайди…
Қарз ўзбекнинг бўйнида - бўйни синса - Сизга соз - бош кўтара олмайди…

Сулаймон пайғамбарнинг сўзи бор: Қарздор қарз берганнинг қулидир!

Ўзбек икки карра қул - ҳам ўрисга, ҳам қарз берганларга.

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Ҳой ЎЗБЕК!
Кўзингни оч!
Сени алдаётганлар - сендан эмас!
Алдоқчилар сенинг душманларинг - уларни сенинг бошинга душманларинг қўйди.
Ёлғончи Мирзиёевга ишонма!!!
Ўйла - ҳар қадамда бир кон - олтин, уран, газ …минг турли…
Ҳар киши бошига тонна- тонна бойлик…
Ҳамма қул, тағин келажак авлодлар ҳам тўлолмайдиган қарзлар...
Фақатгина пахтани қайта ишласа эл бой бўлади -мардикор бўлмайди…
Ўйладингми, ҳаққингни талаб эт!
Сотқиндан ҳисоб сўра!!!
Ҳисоб бермаса, бирлашиб,ур -йиқитсиз, майдонга чиқ!
Йўқол!!! - де.
ВВСнинг ўзбек бўлимига ишонма, эшитма, сени алдаяпти: Ўттиз миллиард доллар газни қазиб олишни кўпайтиришга сарфланибдию - газ олиш кескин камайганмиш.

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Жаноб Мирзиёев!

Сизни Алишер Усмоновга ўхшаганлар етиштирдилар - сиз ўзбекнинг уйига ўт қўйдингиз.
Ўзбек ўғриларини оналари ўрисдан олган - Туркистонни ўлдирган ўрис манфаатига ишлайди - на ватан туйғуси бор, на ғурур?!
Алишер Усмонов - мен ўрисча ўқидим - деб фахрланибди, ўрисча ўқитишга пул ажратибди. Сен ўрисча ўқиб, Беруний бўлдингми, кўшкингни кўз - кўз эттирибсан - битта китоб йўқ, Ватанфуруш бўлдинг, ўрисга олтин конларини қуриб беряпсан, она юртингнинг бойликларини Кремлга текинга ташияпсан - барчанинг сендай бўлишини истайсан - пулинг ўзбекдан ўғирланган - ўзбек тилига сарф эт, ўрисчага - ўрис пул берсин…
Кремлга ялтоқланиб, Кремль ялоғига юкиниб, номуссизларча яшашдан ғурурланади, ғурурсизлар….

Грузиннинг ажойиб ёзувчиси Нодар Думбадзенинг бир ўғри қаҳрамони бор - у ҳеч қачон Грузияда ўғирлик этмайди.

Ўзбек ўғрилари фақат ўзбекдан ўғирлаб,душманга ташийдилар…
Ёлғонми, жаноб “президент”?!
Оролдан ер ости бойликларигача қуритган иркит ёвни Сиз санксиялардан қутқариб келаяпсиз…
Халқаро текширувга рухсат беринг - бирон сўзим хато бўлса - ҳар қандай жазога тайёрман!

Йўқса - элга ҳисоб беринг:
Олтин, уран … кўмиргача…
Ўрис билан тузилган барча шартномаларни ошкор қилинг!!!
Эл билсин - Ўзбекистонни неча минг йилга сотганинггизни?!
Президентликни бажарувчи бўлган пайтингизда - энг биринчи этган ишинггиз тўрачаларни юбориб, Москва билан газ бўйича шартнома туздирдингиз - шу ҳужжатни эълон эттиринг!!!…

Нечун ўзбек ўз газини ўрисдан сотиб олади?!
Бундай номуссизлик - сотқинликни Тангри кўрмаган - Сизда илк карра кўриб турибди.
Тағин энергия вазири деган сўтак: ўрис бизга газни арзон беради, - деб мақтанади.

Молия вазири: - газ экспортини камайтирсак, фалон сўм зарар кўрамиз, - дебти.
Аслида бундай:
Ўз газимиздан қанча кўп ишлатсак - Москвага шунча кўп пул тўлаймиз.
Нақадар шармандалик : ўзбек ўз молини ўғридан сотиб олади - даъюс тўралар боис…
Фақат газми?!
Олтиндан кўмиру цеминтгача…

АҚШнинг донишманд Президенти Д. Трамп - дунё раҳбарларига глобаллашув деб юртингизнинг, элинггизнинг бойликларини совурманг! -деб тўғри йўл кўрсатди.

Нега Ш.Мирзиёев бир курсида ўтириши учун бир юрту, бир эл қурбон бўлиши керак?! Тўғри, бизда кўпчилик - нодон, Москвани суянчиқ билади - энг иркит душманимизни.
АҚШ бутун Европанинг қалъқони - Европанинг қайси давлатидан бир грам тилло олаяпти?!
Кремль ҳар куни Ўзбекистондан бир тонна олтин олиб кетаяпти.
Москванинг тилаги - Марказий Осиёнинг ер ости бойликларини батамом қуритиб, ҳамма нарсада Москвага мангу қарам этишдир…

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сенат деган галага қонун чиқартиринг:
Экиб- ундириб бўлмайдиган юртнинг барча бойликларини сотиш - сотқинлик, сотқинлар ўлим жазосига тортилади деб!!!
Сиз билан зотинггиз қирилиб кетадими, уларни ўйламайсизми - уларнинг давлати бўлишини истамайсизми?!…

Молдованинг тоза сайланган Президенти - аёл боши билан ўрисга Молдовани бўшат деяпти!!!
Сиз - бас, энди Ўзбекистонни тарк этинг! - дейиш ўрнига, ўрис босқинчиларига ёдгорлик ўрнатдингиз, ўрис ҳарбийларини - нон, асал, ёнғоқ, қизлар билан кутиб олдингиз - ор деган нарса йўқ экан Сизда!!!
Элнинг қизларини тинч қўйинг, ўз қизларингиз кутиб олсин!!!
Болалар, етимлар бурда нонга зор пайти - асал,ёнғоқ… очун кўрмаган бундай ялтоқиликни…

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Ҳой, ўзбек!!!
Оёққа тур!!!
Иркит Мирзиёевга, Алишер Усмоновларга ишонма!
Улар сотқинлар - сотқин ёвдан баттар!
Уларга ўхшаганларга қизу аёлингни топшириб, четга кетма!
Агар сенинг дардинг билан яшаган бир эр Президент бўлса, Ўзбекистон бир йилдаёқ яхшилик сари кескин ўзгаради.
Эл оёққа турса - юрт оёққа туради!!!

ВВС радиосининг ўзбек бўлимидаги ёлғончиларга ишонма!!!

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Жаноб Шавкат Миромонович!

АЭС қурилса - пули ўзбекнинг елкасида, токни ўрис сотади.
Энг даҳшатлиси ўрис қурган барча АЭС лар яроқсиз.
Туркистон - Марказий Осиё жаҳаннамга айланади.
Ўзбекистонга зўри қурилармиш - “боинг" урилса ҳам портламасмиш - қайси тўранггиз онасининг полигонида синаб кўрибди, ё сиз синадинггизми?!
АЭСни тўхтатинг!!!
Юртнинг эгалари ҳам бор, ҳаддингизни билинг, Сизга сўз бераман - Сизга қимматга тушади…

Чегарадан чиқолмайди -
Ҳатто Тангрининг эви бор.
Ёвузликни оқлолмайди,
Ҳатто Тангрининг эви бор.

Ёлғончилик этолмайди,
Тозага тош отолмайди,
Тўғриликдан кетолмайди -
Ҳатто Тангрининг эви бор.

Дўстингни бил, ёвингни бил,
Ёвни овла - овингни бил,
Эвинг - эсдир - эвингни бил,
Ҳатто Тангрининг эви бор.

Боқаман ёшу қаррига -
Чегарадан ташқарида,
Қани ким ҳадди - Тангрида?!
Ҳатто Тангрида эви бор.

Ҳаддин билмади - ғўр Юсуф,
Манглайига тақдир дер - туф!
Урфдан чиқма - эвингдир - урф,
Ҳатто Тангрининг эви бор.

Иркит Каримовнинг энг катта хатоси - элу юрт тўғрисида айтганларимга қулоқ осмади -мен билан ўжашди - ўлиб ҳам қутилмади – арвоҳи чирқираяпти, ҳали узоқ вақт чирқирайди….

Лекин у Сиздан тозароқ эди - у ҳам сотқин эди - Сиз ундан минг карра ортиқ сотқинсиз, у ҳам очкўз эди - Сиз ундан минг бора очкўз экансиз, у ҳам орсиз эди - Сиз ундан минг марта ортиқ орсизроқсиз…

Каримов аёлини уйда сақлаганди, Сиз аёлингизни ҳам эплолмадингиз - экалогияни яхшилармиш - эри ўрисга бесаноқ конлар очиб бериб бутун юртни портлатиб, урану минг тур ер ости чиқиндилари оғусига еру кўкни булғаётган бўлса, Хитойнинг иркит заводларини Ўзбекистонга
кўчираётган бўлса, сувни қондошлари тожикка боғлаб берган бўлса, юртни чўлу туз босаётган бўлса бу ҳам етмагандай Чернобил қурса - экалогия қандоқ тоза бўлсин…

Номус бўлмаган ерда на эрк бўлади, на ҳақиқат бўлади, на Ватан бўлади, на тоза ҳаво бўлади - Ўзбекистон бўлади, яллаю ёлғон урчийди…

Озодлик радиосида - “Карвон” қўшиғи тўғрисида минг гектарлик мақолага кўзим тушди. Шерали Жўраевни эшитдим. Умрини берсин, мен азиз биладиган куйчилардан, ҳозир ҳам ёшлик чоғларидаги овозда куйлаганидан чексиз севиндим. Улуғ Тангридан сўрадимки, юздан ошганда ҳам шундоқ куйлаб юрсин!

Лекин “Карвон” ни эшитиб энсам қотди.

Карвон кўрдим туялари бўзлаб келар,
Нортуяда мени ёрим излаб келар.
Менга берган ваъдалари эсдан чиқиб
Остонаси тилло уйни кўзлаб келар.

Бошдаги икки қаторда ёри излаб, ҳатто туялари бўзлаб келаётир. Кейинги икки қатор бутунлай тескари - остонаси тиллодан бўлган уйга қараб кетди карвон…

Бутун эл ўн йиллаб эшитиб ,куйлаб келаётган шеърга қаранг.
Ўзбекистон халқ шоирининг шеъри.
Ўзбекистон шоирларику эссиз, сўзни тушунмайдиган “даҳолар”…

Ҳофиз -чи?!
Элдан не гина?!
Озодлик радиосидаги даҳочалар-чи?!
Ахлатни талашаётган қарғалардан бошқа иши йўқми?!

Нечун Ўзбекистондан ўрисга оқаётган юзлаб тонна тилло, милллионлаб тонна метал!!! -даҳшат -ҳар завод етти юзи эллик минг тоннадан ортиқ қимматбаҳо метал тайёрлайди -тўғрисида журналистик текширувлар ўтказмайдилар…

Нечун эл сўрамайди:
Ҳой сотқин тўралар!!!
Қаёққа оқаяпти бизнинг хазиналар?
Нега биз боболаримизнинг қулларига қулмиз?!…

Бизда хонаки “қаҳрамонлар” кўп.
Горбочев замонида бир икки митингларда кўриниш берганлар.
Кейин уйга кириб, соқоли оқарган болаларини этаклари остигаяшириб, умр ўтказдилар.
Хонконгда саксондан ошган киши эрк деб майдонга чиқиб қамалди.
Белорусда саксон уч яшар аёл майдонга чиқди…
Бизнинг қаҳрамон товуқлар катакда…

Битта қаҳрамон Пўлат Охун барчани табриклабди - жаноб Шавкат
Миромоновичнинг янгича сиёсати билан!!!
Улуғ устоз Дадахон Ҳасаннинг :

Йигитлари раққосадир-
Жилвалари овозадир-
Қадамни майда босадир-
Ўзбекистон деган юртда!
деган сатрлари эсимга тушди -нақадар ўзбекона сатрлар…

Пўлат Охун аввал иркит Каримовнинг раққосаси бўлиб, Саёҳат меҳмонхонасида - 2003 йилда рақсга тушганди, энди уни ёмонлаб, Шавкатбойга раққоса - аллақандай жамиятни рўйхатга олибди…

Шавкатбойга шу керак -ислоҳатчи бўлиб кўриниш учун….

Бундан кўра Пўлат Охун яқинда ўлдирилган олим йигит Андирей Курбатиннинг - укасининг ўлдирилганини , бошқалар ўлдирилмаслиги учун курашаётган - олимнинг опасини қўлласа авло эди – шунда Пўлат Охунни Мирзиёев қўлласа - чиндан Каримовдан авло саналарди.

Ахир Ўзбекистондаги энг иркит идорани ўринбосар бўлиб бошқараётган Мирзиёевнинг жон қудаси буюрмаса -Ўзбекистонда олим ўлдирилармиди…

Ватан ёнаяпти - аввало ўтни ўчириш шарт!
Юрт қарамлиги - ёнғин.
Сотқинлар - ёнғин.
Элнинг оқу қорани танимаслиги, жимлиги -курашмаслиги, қуллиги - ёнғин…
Номуссизлик - элнинг номуси - аёлларнинг дунё бўйлаб сочилиб, турли йўлларга кириб кетгани - ёнғин…

Пўлат Охун демократия сафсата ўқиб, сабрли бўлишга чорлабди.
Демократия қайда борлигини, тўғри келганда қулоғига айтаман…
юрт ёниб битаяптию чидаш керак эмиш.
Бир сотқинга сабр билан ўттиз йил сиғиндилар.
Бу сотқинга ҳам ўттиз йил тоқат этиш керакми?!…

Осмонга отланган эшаклар тўғрисида.

Сўрайди катта эшакдан
Ҳўпга қўшилган ёш эшак.
Қайга кетяпмиз, каттакон?
Отландик кўкка, кўк - тилак!

Наҳот? -дейди кичиги бот-
Кўрганман: қоқарди қанот -
Бургут етай деб осмонга,
Биз-чи, ягона арқонда?

Қушларнинг йўллари хато,
Барчасининг боши майда.
Йўллардан йўлимиз авло,
Адашмайди боши катта.

Боқ, қулади қарри эшак,
Энди унга юкланмас юк.
Етди кўкка - тинди юрак,
Кўк - кўк эмас - ўлимдир кўк!

Фақат рўйхатга олинган “Эзгулик” - Васила Иноятова туфайли элнинг манфаатига ишлади - Василанинг юрагида эл дарди бор эди - унинг руҳига Тангрининг олқиши ёғсин - у ўлдирилгач – унинг ўрнини ҳеч ким босолмади…

Бурун ёзганимдек, энди Ўзбекистонда сиёсий тутқунлар бўлмайди, сиёсий ўликлар бўлади -мана раққоса Пўлат Охун олқишлаган янгича сиёсат…

Айримлар Ўзбекистон ичида ҳам партия тузмоқчи –афсуски уйидан чиқмасдан - нега биронтаси газ ,электр, маош …талаб қилиб чиқаётган эл бошига бормайди?!

Рўйхатсиз ҳам, ҳатто бир киши бўлиб ҳам кўп иш қилиш мумкин…
Мухолиф Пўлат Охун Мирзиёев олдида майда қадам босса, Мирзиёев Кремль пойида майда қадам ташлаб,танцага тушса, шоиру ҳофизлари эссиз бўлса, эл тилло юртни шу даъюсларга ташлаб, қул бўлса- бу юрт жиннихона бўлмай, нима?!

“Карвон”ни ёзган шўрлик -Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим “Бирлик”ни бўлганлардан бири, ҳаракатни бўлаётганда -“биз муштга мушт кўрсатмай, маърифат билан курашишимиз керак,” - деб билимдонлик этган.

Ёши етмишдан ошгану - не битганини билмайди - шуми маърифат?!
Сиртлон сенга қарши келганда - тентакона “Карвон”ни куйлайсанми?!
Элни сотган ,КГБ ўйинларига ўйнаганлар Ўзбекистонни жиннихонага айлантирдилар.

Халқни митинглардан қайтариш учун Шерали Жўраев концерт берган.
Оллоҳ,оллоҳ деган билан инсон тоза бўлиб қолмайди.
Элдан узр сўраши керак эмасми?!
Халққа газ бер,пахтани қайта ишлатиб, элни қулликдан қутқар, АЭС ни тўхтат, йўқса -йўқол, Шавкат!!! - деб мендай майда - чуйдалар эмас,Шерали Жўраев айтиши керак эмасми?!!!

Битганимни беш -ўн ўқийдими, ўқиганлардан бир уқадими - йўқми, Тангри билади ,тағин ҳукумат тўсиқ. Куйчини миллионлар эшитади…

Тангрининг қарғишига йўлиққан , ўзларини шоир,ёзувчи атайдиган тентак гала ичиб -сичиб,элни сотдилар,сотмоқдалар. Акаси укасига, укаси акасига бағишлаб- уялмасдан ўз сайтларида Ўзбекистондан катта мақтовномалар битадилар.

Ундан -бундан кўчириб, беш - ўн шеър битдилар.
Бачкана мадҳия ёздилар.
Амир Темур ҳазратларини қўшмачи қилиб тасвирлаб, барча вилоят театрларида қўйдирдилар - олимлар мақташди.

Биронта айтмадики, ахир бу Соҳибқиронга ҳақоратку…
Бу юрт жиннихона бўлмай нима?!
Тағин гердайдилар:
Ҳар бир шеърим - тарих, қани халқ, нечун менинг туфлимни тозаламайди, нечун менга ароқ ташимайди…

Саксондан ошиб - йигирма яшарлик даҳо Абдулла Қодирий эсичалик эсга етиш нари турсин, “Ўткан кунлар”ни тушунмай ўлиб кетдилар….
Мирзиёев шу тентакларга ҳайкал ўрнатиб,шу ҳайкаллар пойида жонли дарс дарс ўтинг деб маддоҳларига “доҳиёна” кўрсатма берди.

Ўқувчилар, мана бу - Усмон Носирнинг қотили - Абдулла Қаҳҳор б…қа қиммат китоблар битган.
Мана бу - сотқин Каримовнинг кетини ялаб, ўлиб кетган , нодон ,шарафсиз Озод
Шарофиддинов - деб жонли дарс бериладими?!…

Усмон Азим: - “Карвон”ни фалончиларга айтишга рухсат бердим, фалончига рухсат бермадим -дебти.

Ҳой,”халқ шоири”! Шу тентак яллачилар бор эканку сен тентакнинг тектакона қофиябозлигингни
куйлаяптилар, тентаклар эшитаяптилар - шукур демайсанми?!

Агар Ўзбекистон жиннихона бўлмаса, Мирзиёв бир кун ҳам ҳукмдорлик этолмасди, сотқинлар тўрда эмас, дорда бўлардилар….

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Ўзбек Эли!!!

Иркит Каримову Мирзиёевнинг ўттиз йиллик сотқинликлари замони - ватанфурушлар кўзича -тинчлик замони бўлди. Аслида-чи, дунёда шу ўттиз йил давомида бўлган урушларда
ўлганлар сонидан кўра ўзбек кўпроқ қурбон берди.

Ҳисобла:
Шовруқ Рўзмуроддай ўлдирилган эрлар…
Зиндонларда қийноқдан ўлдирилган йигитлар…
Адашиб,иркит арабларга эргашиб, ёвларнинг манфаатлари учун ўлдирилганлар…
Мардикорчиликка кетиб, Россияда ўлдирилганлар, турли боис ўлган ёш - ёш йигитлар.
Чет эллардан Ўзбекистонга оққан ва оқаётган ўликлар оқими… Шуми тинчлик…
Буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари - жаҳонни олиб, мунча қурбон бермаганлар - арвоҳларига Улуғ Тангрининг чексиз олқишлари бўлсин - яна юртга қайтарсин - чала қолган
сафарларини охирига етказсинлар!!!

Қаранг, Ш.Мирзиёев президент бўлгандан буён бирон марта Амир Темур ҳазратларининг мозорларини зиёрат этмади.

Туркиядан Эрдўғон келди - чунки қон бир - ҳар сўзида Соҳибқиронни эслайди…

Ш.Мирзиёев 34 миллионлик улусга тупургани етмаганидек она юрт учун жон берган ота боболаримизга ҳам тупурди - очун кўрмаган номуссизликни қилди - элнинг эрларини ўлдирган ўрис босқинчиларига ёдгорлик тиклади - барча жим - бу энг даҳшатли номуссизлик…

Мирзиёев ҳатто уйида ҳам бундай қилмишга ҳаққи йўқ – чунки уйи ҳам Туркистон ери, ҳатто Туркистондан четда ёғийга ёдгорлик ўрнатишга ҳаққи йўқ - бу сотқинлик ва энг оғир жазога тортилишга лойиқ жиноятдир….

Сотқинлар Каримову Мирзиёевларнинг “тинчлигидан” қурбон бўлганлар - милёнлар - (ёш -ёш йигитлардан зурёд қолмади - тўғилмаган қурбонлар) - Шовруқдай мардона чиқиб, бир саф бўлиб, қонун йўли билан тинч интилса - балки бирортаси ҳам ўлмасди - қурбонлар бўлганда ҳам мунчалик кўп қурбон бўлмасди, Туркистон бўларди, эрк бўларди, биронта мардикор - қул бўлиб ёғий ўрисга ишламасди.
Курашмасак, курашганлардай ўлдирилмаймиз дедилар….
Ўлмадиларми?!…

Боқ, ҳар бир халқ ўзи учун курашмоқда - оёқда!
Биз ҳам улардан ўрганайлик!
Ҳар бир эл ўзини - ўзи қутқармаса -бошқалар қутқармайди.
Тангри ҳам ёрдам бермайди - номуссизлар Тангридан эмас!!!

Кимки сенга бир цент берса - шу центининг камида бир доллер бўлиб қайтишини ўйлайди…
Бас!
Ўйлаб кўр!
Бирлаш!!!
Кураш!!!…
Тангри қўллайди !!!

Агар қумусқа чин юракдан - Тангрига етаман! - деб йўлга тушса - шубҳасиз етади - Тангри қумусқага келади…

Эсимга эси келади,
Кўзимга кўзи келади,
Элчиларга ваҳий, менга
Тангрининг Ўзи келади!!!

Тилимга сўзи келади,
Юзимга туси келади,
Кўнглимга Ўзи келади -
Тангрининг Ўзи келади!!!

Тупроққа келмасми бўстон?!
Хазонга келмасми ўрмон?!
Кўлмакка келмасми уммон?!
Тангрининг Ўзи келади!!!

Ботқоққа кун тушмайдими?!
Балчиққа кун тушмайдими?!
Ё чиркка кун тушмайдими?!
Тангрининг Ўзи келади!!!

Баҳорлар ис бериб келар,
Чақмоқлар сас бериб келар,
Ҳақ ҳикмат - эс бериб келар,
Тангрининг Ўзи келади!!!

Ушоғининг ушоғидир,
Урвоғининг урвоғидир,
Ардоғининг ардоғидир -
Тангрининг Ўзи келади!!!

Тушунтирсин очун билса:
Ваҳий келган - элчи бўлса,
Юсуф кимдир - Ўзи келса -
Тангрининг Ўзи келади?!!!

Ўзи асрасин:

Дард жондан ўтганда ким кўкни тилмас -
Осон ўлим бер деб дод - фиғон қилмас?!
Ўзи асрамаса яшаб бўлмайди,
Ўзи асрамаса ўлиб ҳам бўлмас….

2020 йил, 25 декабрь

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону