02 January 2021
17:25 - Мустақил оммавий ахборот воситалари Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларига олиб борувчи йўлда машиналар ҳаракати чекланаётганини билдирдилар

Ички Ишлар Вазирлигининг ЙҲХББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўл ёпиб қўйилгани тўғрисида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот тақдим этди. У ерда қайд этилишича, мамлакатнинг барча ҳудудларидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига фуқаролар узлуксиз равишда ташриф буюрмоқда эмиш.

“Бугун, 2 январ куни, соат 10:00га қадар Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканлари автотураргоҳлари автомобиллар билан тўлганлиги, ушбу автомобил йўлининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, шунингдек, тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракатланиши мураккаблигини ҳисобга олиб тик нишабликларда транспорт воситалари тўхтаб қолиб, хавфли ҳолат содир этмаслигининг олдини олиш мақсадида 4Р-12 автомобил йўли 61-километрида, яъни тоғли ҳудуднинг бошланиш қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда”, дейилибди ЙҲХББ маълумотида.

Ушбу амалга оширилаётган ишлар фуқароларнинг тоғли йўлларда хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида амалга оширилаётгани айтилгани ҳам алоҳида урғуланган.

Хуллас, шунақа янгилик, нима ҳам дердик, бу ёғи нима бўлишини кузатишимиз керак бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону