01 January 2021
18:37 - “Бирлик” Партияси ва “ҲАРАКАТ” Агентлиги: Ҳурматли ўқувчиларимизга янги йил табриги ва самимий қутловларимиз

Мана бугун 4-чи кун, хабарларимизда узулиш бўлди. Бунинг сабаби жуда оддий – 29 декабрдан бошлаб, ҳамма нарсани тўхтатдик.

Аслида, мақсадимиз – ўша кундан бошлаб ҳаракатлар беришни бошлаш эди, бошладик ҳам. 2020 йил тарихимизнинг энг маъшум йили бўлди. Аммо, ҳаётимиз тўхтагани йўқ. Ҳаёт давом этмоқда.

Мана бугун ЯНГИ ҳаракатлар ҳақида хабарлар беришни бошладик. Шавкат Мирзиёнинг ҳокимияти 4 йилдан бери ҳамма нарсани зўр қилиб кўрсатиш билан машғул бўлди. Аммо, минг афсуски ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмади. Ҳамма нарса – ЎША-ЎША!

Шундай бўлса ҳам, ҲАММАНГИЗНИ янги йил, 2021 йил билан чин кўнгилдан табриклаймиз. Ҳаётимизнинг янги саҳифаси бошланди дейиш мумкин. Демак, ҳаётни давом эттираверишга мажбурмиз.

Ҳаммангизни янги 2021 йил билан табриклаймиз. Ҳамма нарса “Во!” бўлади деб ваъда бериш ниятимиз йўқ, аммо шундай қилишга мажбурмиз. Ҳамма нарса айнан “Во!” бўлиши учун курашимиз давом этавериши керак ва этаверади.

Келинг, ҳаётимизнинг ЯХШИ НУҚТАЛАРИНИ назарга олиб, курашимизни давом эттираверамиз! Бундай буён ҳам СТРАТЕГИЯМИЗ ўшандайлигича қолаверади. Айнан шу йўналишда кетаверишга мажбурмиз.

Демак, ҳаммангизни янги йил билан табриклаймиз, аввалгилардан кўпроқ натижаларга эришиш учун кураш ДАВОМ ЭТАВЕРАДИ. Бу курашда БИРГА бўлишимиз керак ва ШАРТ!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону