25 December 2020
21:21 - UzAuto Motors Асака Заводи ўз ишини вақтинча тўхтатади, аммо асосий сабаб нимада?
UzAuto 2021 йил январ ойида Асака Заводи фаолияти вақтинча тўхтатилиши режалаштирилаётганини маълум қилибди, бу ишлар янги сифат стандартларини жорий қилиш билан боғлиқмиш. Қаранг, заводни вақтинчалик тўхтатишмоқчи, аммо бунинг аниқ вақти кўрсатилмаяпти!

Бу заводни вақтинчалик тўхтатиш бўйича жамоатчилик орасида хавотир ортиб бораётганлиги сабабли, тўхтатиб туриш ишлаб чиқариш линияларида йиллик режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш билан боғлиқлиги маълум қилинибди. Бу ҳақда заводнинг ўзи ҳам хабар тарқатиб бўлган экан.

Хабарда айтилишича, режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш, илгари шартнома қилинган автомобилларнинг нархи ва етказиб бериш жадвалига таъсир қилмасмиш.

Маълум қилинишича, завод фаолиятида вақтинча тўхталиш бўлишига қарамай, жойларда дилерлар томонидан мижозлар билан автомобил хариди бўйича шартномалар тузилиши давом этаверади. Аввалроқ, республиканинг барча ҳудудларидаги Chevrolet дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилиши маълум қилинган экан.

UzAuto 2021 йил январ ойида Асака Заводи фаолияти вақтинча тўхтатилишини эълон қилган экан, у ҳолда бундай расмий маълумот тарқатишнинг сабабини тушуниш қийин. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону