25 December 2020
15:43 - Нимага 1 январдан Тошкентда йўлкира фақат махсус карталар орқали тўланади?
2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортларидан фойдаланганда нақд пул орқали тўлов қилиш тизими бекор қилиниши, бунинг ўрнига фақатгина ягона транспорт картаси орқали тўлов амалга оширилиши жорий қилинши аввалроқ эълон қилинган экан. Ҳозир бу ҳақда “Тoshshahartransxizmat” ҳам расмий хабарлар тарқатмоқда.

Ваҳолангки, Вазирлар Маҳкамасининг аввалги қарорларига кўра, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган. Қолаверса, унумайликки, ҳукуматнинг 2019 йил 25 ноябрда қабул қилган қарори ва 2020 йил 9 ноябрдаги қарорида ҳам йўл ҳақини нақд пулда тўлаш назарда тутилмаган.

Мана энди саволлар пайдо бўлмоқда: нега аҳоли қўлида қолиб кетган транспорт жетонларини чекланмаган миқдорда ишлатиш мумкин эмас?

Хуллас, Ўзбекистондек коррупция ботқоғида ётган давлатда йўловчилар ўз ихтиёрида қолган жетондан фойдалана олиши керак эмасмиш. Ана сизга ҳақиқий Ўзбекистон, дейди мухбиримиз!

Кўрамиз, бундай мантиқсизлик бир ҳафтадан сўнг жорий этилар экан, амалда нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону