26 December 2020
14:11 - Сенсация: Келаётган йилнинг 1 январидан бошлаб, Тошкентда йўлкира ҳақини жетон ва нақд пул билан тўлаш мумкин бўлармиш. Кўрамиз, амалда нима бўлади!
Транспорт вазирлиги жамоат транспортида йўлкира ҳақини нақд пул билан амалга ошириш тўхтамаслигини маълум қилиб, йўлкирага тўлов сифатида аввал сотиб олинган жетонлардан фойдаланиш муддати чекланмаслигини эълон қилганмиш.

Миллий Матбуот Марказида ўтказилган пресс-анжуманда иштирок этган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Аъзам Абдуллаев ушбу маълумотни тасдиқлаганмиш. Яъни, ҳали ҳам “миш-миш”лар давом этмоқда.

Бу Аъзам Абдуллаев исмли расмий ходим ҳам шуни гапириганмиш, йўловчилар шу янги одатга кўникишса, кейин ҳамма нарса янги тизимга ўтармиш. Яъни, яна “миш”!!!

Эслатиш керакки, кеча “Ҳаракат” ҳам шундай қилиниши кераклигини гапирган эди. Демак, танқидимиз эътиборга олиндими? Кўрамиз, амалда нима бўларкин!?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону