Шу йил 29 ноябрдаги хабаримиздан маълумки, Туркияда ишлар ростдан ҳам дабдала эди. Айнан ўша куни Молия ва Ғазначилик Вазири, Президент Ражаб Эрдўғаннинг куёви Берат Албайроқ - сўнгги кунларда унга қарши босимлар кучайиб, ижтимоий тармоқларда ўртага чиқиши натижасида истеъфога кетган эди. Мана, орадан сал кам 20 кун ўтди, аммо аҳвол ўша-ўша дабдала. Айнан ўшанда, Туркияда бир кунда оламдан ўтганлар сони 182 бўлган эди.
Кеча, яъни бизда бугун, Туркия Соғлик Вазири Фаҳритдин Хўжа ҳамма хабар агентликларига билдиришича, Туркияда бир кунда оламда ўтганлар сони 229 киши бўлибди. Қаранг, 20 кунда Туркияда короновирус туфайли бир кунда оламдан ўтганлар сони 47 га кўпайибди!!! Фахритдин Хўжа эса, қаттиқ касаллар сони кўп мингларга чиққанини айтиш билан овора.
Даҳшат ва шармандалик! Аслида, бундай шармандаликдан кейин Туркия Президенти Ражаб Эрдўған дарҳол истеъфога кетиши керак эди. У эса, Туркиянинг ёрдами билан Озорбайжон Арманистон устида ғалаба қозонганини мадҳ этиш билан овора.
Тўғри, бу ғалаба ҳам муҳим, аммо, муҳим бўлгани, короновирус устидан ғалаба қозонишдир. Бунинг устига, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғаннинг миллат ўртасидаги обрўси ҳам пастга тушиш билан машғул. Куёвнинг истеъфоси ҳам шулардан биттасидир.
Бу хабарга илова қилинаётган расмда - Туркия Соғлиқ Вазири Фаҳритдин Хўжани кўрмоқдасиз!