15 December 2020
13:42 -
Сенсация: Владимир Путин АҚШнинг янги сайланган, аммо исми ҳали расман эълон қилинмаган президенти Жо Байденни ғалаба билан табриклади
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонгани айтилаётган Жо Байденни ғалаба биан табриклагани эълон қилинди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган.
Телеграммада Путин сайланган президентга катта муваффақиятлар тилаган ҳамда глобал хавфсизлик ва барқарорлик учун алоҳида масъулиятни зиммасига олган Россия ва АҚШ ўзаро келишмовчиликларга қарамасдан, ҳозирда дунёда юзага келган кўплаб муаммолар ва чақириқларни ҳал қилишга ҳисса қўшишга қодирлигига ишонч билдирган.
Маълумки, АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябр куни ўтказилган ва 7 ноябр куни Америкадаги нуфузли нашрлар Жо Байденнинг ғалабаси ҳақида эълон қилишган, унинг асосий рақиби Доналд Трамп сайлов натижаларини тан олмаган эди.
Кеча 14 декабрда сайловчилар ҳайъати кўпчилик овоз билан демократ Жо Байденни АҚШ президенти сайловларининг ғолиби дея тасдиқлади. Байденга 306 сайловчи, Трампга 232 сайловчи овоз берди. Ғалаба учун 270та овоз етарли эди. 2021 йилнинг 6 январида бу натижа Сенат ва Вакиллик палатасининг қўшма мажлисида тасдиқланади. 20 январ куни сайланган президентнинг инаугурация маросими ўтказилади.
Хуллас, АҚШнинг янги сайланган, аммо расман исми эълон қилинмаган президенти Жо Байден ниҳоят сал кам ҳамма тарафидан табриклаб бўлинди.