23 November 2020
17:13 - Ўзбек журналисти сўрамоқда: Энди газета ўқимаймизми?..

Коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган транспорт ҳаракати чекловлари, шунингдек газета ва журналлар савдосига ихтисослашган киоскларнинг узоқ муддат ёпилиши - чоп этилган нашрларни обуначиларга ва ўқувчиларга ўз вақтида етказиб берилишига тўсиқ бўлди, деб ёзмоқда бугун бу ҳақда журналисти.

Ана шу кутилмаган фавқулодда ҳолат вазиятисиз ҳам йилдан-йилга сонлари камайиб бораётган газеталар таҳририятларининг молиявий аҳволи янада ёмонлашгани, уларнинг чакана савдо тушумларидан ташқари рекламадан олаётган даромадлари ҳам ниҳоятда камайиб кетаётгани, қолаверса, реклама берувчилар ҳам ўта мураккаб молиявий инқирозни бошидан кечираётганлари яхши маълум эканлиги ҳам урғуланган.

Шундай экан, мамлакатимизда даврий босма нашрларнинг ҳозирги мураккаб муаммоларини қандай ҳал этиш, газеталарнинг эртанги кундаги тақдири хусусида нима дейиш мумкин?

Жавоб жуда ҳам оддий: Газеталардан яқин-орада воз кеча олмаймиз, ҳамма гап журналистларимизнинг бугунги кун воқелигига ҳамнафас бўлишида қолган-ку.

Шундай экан, “нима қилиш керак?” саволи яна эскичасидек қолмоқда. Демак, ўйлашни давом эттириш керак!!!

Гапни чўзмаслик учун бу хабарга Украинанинг сайтларидан олдинган Қрим татарларининг лидери Мустафо Жамилнинг расмини қўймоқдамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону