23 November 2020
10:22 - Ўзбек-Афғон масхарабозлиги: 20 ноябрда Афғонистон ҳукумати ҳайъати Тошкентга келиб, ўзаро англашув, яъни меморандум имзолашибди

Афғонистон ҳукумати ҳайъати Тошкентга келиб, Афғонистон Олий Таълим Вазирлиги ва Ўзбекистон Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги ўртасида афғон талабаларини Ўзбекистонга таълим олиш учун юбориш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолашибди. Бунақа масхарабозликлар сал кам ҳар куни бўлиб ўтмоқда.

Имзоланган меморандумда ҳар икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик қилиш дастури белгиланганмиш.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилояти Термиз туманида Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази ишга тушган, 2018-2019 ўқув йили давомида марказда 96 нафар талаба “Ўзбек Тили ва Адабиёти” йўналиши бўйича таҳсил олиб, барчаси Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек Тили ва Адабиёти Университетининг бакалаври даражасига эга бўлишганди.

Ҳозир ўша марказда 172 нафар талаба таҳсил олмоқда эмиш. Шу йилнинг декабр ойида Афғонистондан 10 нафар талаба Европа Иттифоқи кўмаги ва молиялаштириши асосида қишлоқ хўжалиги йўналишида таҳсил олиш учун келиши режалаштирилганмиш.

Хуллас, бунақа масхарабозликлар фақат Ўзбекистон ва Афғонистон каби ривожаланмаган давлатлар ўртасида имзоланиши мумкинлиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, бундай қоғоздаги келишувлардан ташқари МЕМОРАНДУМ бизга нима беради? Мана шу савол устида ўйлаш керак!!!

Расмда – шу МЕМОРАНДУМ имзоланишини кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону